09:17 / 15.02.2017
8 439

Тошкент ҳайвонот боғига мангуст ва Сибирь силовсинлари келтирилди

Тошкент ҳайвонот боғига Россиянинг Новосибирск ҳайвонот боғидан тақдим этилган жониворлар 12 февраль куни етиб келди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Тошкент ҳайвонот боғига мангуст ва Сибирь силовсинлари келтирилди

Новосибирскдан келтирилган ҳайвон турларининг бир қисми Тошкент ҳайвонот боғида аввал ҳам бор эди.

Хусусан, эркак мандрил, Беннет кенгурусининг, бурамашох эчкининг ҳамда ёқали пекарининг урғочилари ҳайвонот боғида шу вақтгача бўлган ушбу ҳайвон турларига жуфт бўлиши учун олиб келинган.

Мангуст ва Сибирь силовсинлари эса Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси учун янгиликдир.

Келтирилган ҳайвонларнинг бари жуда ёш экани маълум қилинди. Ҳайвонот боғи ходимлари бу жониворлар келажакда насл қолдиришига умид билан қарамоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тошкент ҳайвонот боғига мангуст ва Сибирь силовсинлари келтирилди