2016 йилда аёллар шляпалари энг замонавий аксессуар сифатидаги ўрнини мустаҳкам эгаллади. Бунда қандай шляпа танлаш борасида қатъий қоидалар йўқ. Дизайнерлар бу борадаги танловни ҳар биримизнинг шахсий дид ва фантазиямизга ҳавола этмоқда. Бироқ шляпанинг ташқи кўринишга идеал даражада мос бўлганини танлашга эътибор қаратиш лозим.
Шляпа танлай туриб, бир нечта қоидаларни ёдда тутинг:
– Шляпа бўйингизга мос бўлиши, яъни бўйингиз қанча паст бўлса, бош кийимингиз ҳам шунча кичик бўлиши керак;
– агар юзингиз озғин бўлса, кенг шляпа, юмалоқ юз учун эса четлари бироз қайрилган шляпа танлашни тавсия этамиз;
– шляпа ранги бошқа аксессуарлар: қўлқоп, шарф, сумка билан уйғунлик ҳосил қилиши лозим;
– фетр шляпа пальто билан идеал даражада мос тушади, курткалар билан эмас;
– шляпалар ўлчамга эга, шунинг учун уни харид қилишга чиқишдан аввал бош айланангизни ўлчаб олинг.
Дизайнерлар жорий мавсумда қора, кулранг ёки сарғиш моделларни танлашни тавсия қилади. Шунингдек, янги мавсумда тўқ қизил рангдаги шляпалар ҳам урфда. Очиқ рангларни хуш кўрувчилар оч пушти ва нафис ҳаво рангдаги бош кийимларни танлаши мумкин. Шляпа материалига тўхталадиган бўлсак, у сифатли — фетр, замш ёки пахта бўлиши лозим.
Манба: Дарё.уз “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!