14:33 / 17.02.2017
9 472

Математикани ўрганганлар ҳаёт зарбаларига бардошли бўлади

Математикани ўрганганлар ҳаёт зарбаларига бардошли бўлади

Олимлар фанлар онаси, математикани ўзлаштиришда кузатиладиган тенденцияларни ўрганиб чиқди. Беш йил давомида ўтказилган синовларда иштирок этган уч мингта ўқувчи, деярли якдил битта хулосага келишга ёрдам берди. Аниқланишича, математикада муваффақиятларга эришишнинг сири ўқувчининг ҳиссий оламига боғлиқ экан, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Қанчалик тез ва аниқ масалага жавоб топа олган ўқувчи, шунчалик даражада ўзида фахр ва яна ҳаракатини давом эттиришга хоҳиш топади. Математик мисолни кўрган заҳоти, қўрқув исканжасида унга боқадиганлар, кейинчалик бу фандан юз ўгиради. Бугун “Qalampir.uz” сизга математика ҳаётимизда нега керак эканлиги ҳақида ажойиб маълумотларни тақдим этади.

1.Математикани ўрганаётган бола ўз хатоларини тан олишни билади. Бу фан аниқликни талаб этади, демак унда натижа ҳам кундай равшан ва тўғри бўлиши керак. Хато хулосага келган ўқувчи, бу жавобнинг нотўғри эканини тан олишга мажбур. Бу эса ҳаётда ҳам реалист ва прагматик шахс бўлиб тарбияланишига катта ёрдам беради.

2.Математика ишни охиригача бажаришга ўргатади, акс ҳолда масала ечими топилмайди. Вояга етаётган бола руҳий эзилишларга учраб, кўп нарсадан воз кечиши мумкин, фақат математика ўрганаётганлар эмас. Уларда натижани ҳосил қилгунча ишлаш қобилияти шаклланиб бўлган.

3.Ўқувчи математикада танқидий фикрлаш ва муқобил ечимларга эга бўлишни ҳам ўрганади. Барчамизга маълумки, масаланинг ечимига турли йўллар билан келса бўлади. Ўрганувчилар ҳам ҳаётдаги воқеаларни шу қарашга асосланиб, турли жабҳадан кузатади. Ундаги муаммоларни ечишда энг тез ва самарали услубини танлаш имкониятини қидиради.

4.Математика ҳаётда тежамкор ва тадбиркор бўлишга ундайди. Бу фанни ўзлаштирган одам ҳаёлида ҳар қандай суҳбат рақамларда намоён бўлади. Пухта ҳисоб-китоб қилиши, инсонга анча иқтисодий фойда келтиради.

Ўйлаймизки, сиз ва фарзандларингизнинг келажаги ҳали олдинда, уни янада фаровон ва ёруғ бўлиши учун фойдали маслаҳатларга қулоқ солинг. Аждодларимиз бу фанларнинг етук олими бўлгани бежиз эмас. Илм олиш доимо мафтункорлик бахш этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Математикани ўрганганлар ҳаёт зарбаларига бардошли бўлади