07:43 / 19.02.2017
12 489

Эснаш фойдалими ёки йўқ?

Эснаш фойдалими ёки йўқ?

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, одамлар чарчашдан, зерикишдан ёки ҳаво етишмаслигидан эмас, балки бош мия ҳароратини ростлаш учун эснар экан, деб ёзади Дарё нашри.

Эснаш қачон фойдали бўлиши мумкин?

Фикрлашни тезлаштириш учун. Имтиҳонга киришдан ёки муҳим суҳбатдан олдин мия фаолиятининг унумдорлигини ошириш мақсадида бир неча марта эснаш кифоядир. Агар сиз диққатингизни бир жойга тўплай олмаётган бўлсангиз бир-икки марта эснаш катта ёрдам беради.

Кайфият ва муомалани яхшилаш учун. Эснаш хурсандчилик, дилкашлик ҳиссиётлари билан боғлиқ допамин нейромедиатори даражасини оширишга ёрдам беради.

Соат минтақаси ўзгаришига мослашиш учун. Узоқ учишлардан сўнг самолётдан тушганингизда аввало 5 марта эснаб олинг. Тетиклашганингизни сезасиз ва ўздан-ўзи яна эснай бошлайсиз.

Бўшашиш учун. Чуқур ва давомли эснаш танани бўшаштиришга ёрдам беради. Уйқу олдидан бир неча марта чуқур эснаш тез ухлашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эснаш фойдалими ёки йўқ?