Кўпчилик аёллар учун кийимларни дазмол қилиш энг қийин ишлардан бири ҳисобланади. Дарё ёзган мақолада сизга эркаклар кўйлагини 5 дақиқа ичида бенуқсон дазмоллаш ҳақида ёзилди.
Сувни аяманг
Кийим нам бўлса дазмоллаш жараёнини анча осонлаштиради. Дазмоллаш пайтида дазмолни буғ режимига қўйиш эсингиздан чиқмасин.
Қисмларга бўлинг
Дазмоллашни қуйидаги тартибда амалга оширишни тавсия қиламиз
1. Елка қисми
Ўнг томонини тахта бурчагига қўйиб тортинг ва дазмолни қаттиқ босиб дазмолланг. Чап томонига ҳам худди шу усулни такрорланг.
2. Ёқа
Юза томонини пастга қилиб тахта устига қўйинг ва дазмолланг.
3. Олд қисмининг ўнг томони
Тахта бурчагини кўйлакнинг елка ичига қўйиб тортинг ва дазмолни қаттиқ босиб дазмолланг. Дазмолни тугмалар устидан эмас, тугмалар орасига қўйинг.
4. Орқа томони
Ўнг томонини тахтадан осилтиринг ва орқа томонини дазмолланг.
5. Олд қисмининг чап томони
Олд қисмининг чап томони ҳам худди ўнг томони каби дазмолланади.
6. Енг
Тахта устига бир енгини қўйинг ва қўлингиз билан яхшилаб тўғриланг, кейин дазмолланг. Енг манжетлари ҳам худди ёқа каби ичкаридан дазмолланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади