07:34 / 22.02.2017
9 118

Қаҳва ҳақидаги олимлар рад этган уйдирмалар

Қаҳва ҳақидаги олимлар рад этган уйдирмалар

Қаҳва дунё бўйича энг севимли ичимликлардан бири ҳисобланади. Лекин қаҳванинг фойдасига баъзилар эътироз билдиради, деб ёзади Дарё нашри. Агар сиз ҳам қаҳванинг фойдали хусусиятларига шубҳа билан қарасангиз, бу мақоламиз сиз учун.

Қаҳва болаларга тўғри келмайди

Олимлар томонидан ўтказилган кўплаб тадқиқотлар бу ичимликни меъёрида истеъмол қилиш соғлиққа ҳеч қандай зарар етказмаслигини исботлади.

Қаҳва организмни сувсизлантиради

Ҳақиқатан ҳам қаҳва таркибидаги кофеин кучли сийдик ҳайдовчи восита ҳисобланади. Лекин қаҳва ичимлиги ҳам асосан сувдан ташкил топганлигини кўпчилик ўйламайди.

Қаҳва ҳушёр торттиради

Қаҳва уйқуни қочиради ва тетиклаштиради, лекин мастликни тарқатмайди.

Эспрессода кофеин оддий қаҳвадагидан кўра кўпроқ

Ҳақиқатан ҳам эспрессода кофеин миқдори кўпроқ бўлади. Лекин, одатда эспрессо 25–35 мл ҳажмли яъни оддий қаҳва идишларидан 2-3 баравар кичкина идишларда ичилади. Шунга кўра, истеъмол қилинаётган эспрессо ва оддий қаҳва ичимликларининг миқдорини ҳисобга олганда иккала ҳол учун ҳам кофеин бир хил тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаҳва ҳақидаги олимлар рад этган уйдирмалар