Жисмоний қариш – қайтариб бўлмайдиган жараён. Дарё нашри ҳаётимиздаги барвақт қаришга олиб келадиган омиллардан қутулишнинг йўллари ҳақида мақола чоп этди.
Стресс
Мунтазам равишда безовталик, хавотир ёки стресс терида ўз изини қолдиради. Бундан ташқари, стресс мияни ҳам қаритади, қон босимини оширади ва уйқуни бузади.
Иш жойида ҳаяжон ва хавотирни камайтиришга ёрдам берадиган бир нечта оддий усуллар бор. Масалан, истеъмолдаги кофеин миқдорини бироз камайтиринг, овқат ҳазм қилиш тизимига оғирлик қилувчи таомлардан воз кечинг ва кайфиятни кўтариш учун иш вақти бошланишидан олдин спортнинг бирор тури билан шуғулланинг.
Уйқуга тўймаслик
Меъёридан кам ухлаш вазннинг ортишига, иммун тизимининг бузилишига, диққатнинг пасайишига ва хотиранинг пасайишига олиб келади.
Шунинг учун бир суткада 7—9 соат ухлашга ҳаракат қилинг.
Қуёш нурлари
Қуёш нурлари остида кўп юриш тери ҳужайралари ва қон томирларини кучсизлантиради, терини юпқалаштиради.
Чекиш
Чекиш юрак хасталикларини, юқори қон босимини ва ўпка саратонини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, мунтазам равишда чекиш тери касалликларининг пайдо бўлишига ва коллагеннинг парчаланиши натижасида юз, бўйин ва елка терисининг бевақт қаришига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди