Кўпчилигимиз пишлоқнинг соғлиқ учун фойдали маҳсулот эканлигини баъзан унутиб ҳам қўямиз. Дарё нашри пишлоқнинг ҳар хил турлари, уларнинг организмга фойдаси ва зарари тўғрисида мақола чоп этди.
Таркибида ёғи кам бўлган пишлоқ
Бу пишлоқлар ёғи кам ёки бутунлай ёғи олинган сутдан тайёрланади. Пишлоқнинг бундай турига пармезан, романо, мотсарелла, риккоту, чеддерлар киради.
Таркибида ёғи кўп бўлган пишлоқ
Семириб кетишдан қўрқиб бундай пишлоқлардан воз кечиш ярамайди, чунки унинг ҳатто бир-икки бўлакчаси ҳам сиз учун фойдали бўлиши мумкин. Лекин бринза, фета ва эчки сути пишлоқларининг калорияси катталиги ва юқори миқдорда тўйинган ёғларга эга эканлигини унутиб қўйманг.
Таркибида тузи кам бўлган пишлоқ
Сутнинг пишлоққа айланиш жараёнида туз ҳам бевосита иштирок этади. Шунингдек, таъми, зичлиги, сақлаш муддати ва инсон организми учун хавфсизлигини белгилаб беради. Шу сабабдан ҳар қандай пишлоқнинг таркибида албатта туз иштирок этади.
Таркибида тузи кўп бўлган пишлоқ
Таркибида тузи кўп бўлган пишлоқнинг 30 граммида гоҳида суткалик норманинг учдан бир қисми миқдорида туз бўлиши ҳоллари учрайди. Пишлоқнинг бундай турларига рокфор, пармезан ва бироз камроқ тузланган америкача ва мовий пишлоқлар киради.
Кальций моддаси кўп бўлган пишлоқ
Пишлоқ – дунйодаги таркиби кальцийга энг бой бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун, бу маҳсулот ўзининг суяклари ва сочлари соғломлиги учун қайғурадиган ҳар бир кишининг дастурхонида албатта бўлиши лозимдир. Айниқса Швейсария пишлоғи, чеддер, рикотту, мотсарелла, гауда, колби ва мексиканча аралаш пишлоқлари таркибида кальций моддаси кўплиги учун пишлоқнинг бундай турларига алоҳида эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди