07:03 / 26.02.2017
8 729

Тишларни нотўғри тозалашингиз белгилари

Тишларни нотўғри тозалашингиз белгилари

Эрталаб ва кечқурун тишларни тозалашни ҳаммамизга болаликдан уқтириб келишади. Унда нега сизда мунтазам равишда тишларда тош, кариес ва бошқа ёқимсиз ҳолатлар пайдо бўлади? Сабаби оддий – сиз тишларингизни нотўғри тозалайсиз.

Тиш чўткасини танламайсиз

Ҳамма нарса тиш чўткасини тўғри танлашдан бошланади. Масалан, таъсирчан тишлар учун чўтка юмшоқ ва қалин бўлиши керак. Ва тиш чўткасини ҳар 2—3 ойда янгилаб туришни унутманг.

Тиш пастасига эътибор бермайсиз

Шу каби ҳолат тиш пастаси билан ҳам юз беради. Оқартирувчи, тикловчи ва парваришловчи тиш пасталарини навбати билан қўллаш тавсия этилади.

Тозалаш қоидасига амал қилмайсиз

Оғиз бўшлиғини 3 дақиқа давомида тозалаш лозим бўлади. Кўпчилик эса тиш тозалашга 10—15 сония вақт ажратади. Чўткани кўпроқ тик ҳолда ҳаракатлантириш мақсадга мувофиқдир.

Стоматолог қабулида бўлмайсиз

Бир йилда камида 2 марта стоматолог қабулига албатта боришингиз шартдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишларни нотўғри тозалашингиз белгилари