Кўзнинг асабий учиши — кўз мушакларидаги асаб толаларининг ҳаддан ташқари зўриқиши оқибатида юзага келадиган спазма ҳолати. Бу мақолада кўзнинг асабий учиш ҳолатини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар келтирилган.
Ҳаддан ташқари кўп қаҳва ичасиз
Бир кунда бир неча марта қаҳва ичиш кўз учишининг сабаби бўлиши мумкин. Кофеин таъсирида мушаклар тортилиб туради. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун қаҳва ичишни камайтиринг.
Сизда стресс
Тана стрессни ҳар хил усулда билдиради, асабий учиш бу усулларнинг биридир. Унда стресснинг сабабларини ўрганиб муаммони бартараф қилиш лозим бўлади.
Сизда аллергия
Агар сизда аллергияга мойиллик бўлса, кўзнинг учиши ҳам шиш ёки қичишиш каби пайдо бўлиши мумкин. Шифокорлар кўзга вақтинча антигистамин кўз томчилари томизишни тавсия қилишади.
Уйқуга тўймайсиз
Қовоқ мушаклари танадаги энг сезувчан ва энг нозик аъзолардан биридир. Агар уйқу кам бўлса, кўзлар чарчайди ва кўз атрофидаги мушаклар пир-пир уча бошлайди. Бу муаммони бартараф этишнинг йўли – ухлашга эртароқ ётиш ва суткасига 8 соатдан кам ухламаслик.
Сизга бошқа кўзойнак керак
Агар кўзларингиз китоб ўқиш вақтида учса, окулист ҳузурига бориш зарур бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди