09:22 / 02.03.2017
19 924

Овқатлангандан кейин нималар қилиш мумкин эмас?

Овқатлангандан кейин нималар қилиш мумкин эмас?

Агар сиз ҳали ҳам овқатдан кейин чой ичиш сайр қилиш каби ҳазм қилишга ёрдам беради деб ўйласангиз хато қиласиз. Бу мақоламизда овқатланишдан кейин нималар қилиш мумкин эмаслиги тўғрисида айтмоқчимиз.

Спорт ва сайр қилиш

Аслини олганда овқатдан кейин сайр қилиш меъданинг сустлашишига олиб келади.

Яхшиси, овқатланишдан ярим соат олдин спорт билан шуғулланиш ва ярим соатдан сўнг эса сайр қилган маъқулроқдир.

Чой ва мевалар

Чойлар (шу жумладан кўк чой ҳам) таркибидаги кислоталар организмда темирнинг ҳазм бўлишига салбий таъсир кўрсатади. Овқат ҳазм қилиш жараёни бузилмаслиги учун меваларни ҳам овқатланиш вақтидан бошқа алоҳида вақтларда ейиш тавсия қилинади.

Чекиш

Тамаки таркибидаги никотин ичакларни қўзғатиш белгиларини пайдо қилади, ҳатто йўғон ичак саратонини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Носоғлом уйқу

Тушликдан ёки кечки овқатдан сўнг ёнбошлаб олиш зарарли, чунки ҳазм қилувчи ширанинг ошқозондан қайта қизилўнгачга ўтиши зарда қайнашига сабаб бўлади.

Чўмилиш

Кечки овқатдан сўнг дарров ванна қабул қилиш мумкин эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Овқатлангандан кейин нималар қилиш мумкин эмас?