18:51 / 05.03.2017
7 167

Уйда жой кам бўлса, иш жойини қандай ташкиллаштириш мумкин?

Ҳозирги замонда уйдан туриб ишлаш оммабоп бўла бошлади. Бу ишлаш учун қулай бўлган жой ажратиш муаммосини келтириб чиқаради. Агар яшаётган уйингиз кичкина бўлса, бу борада бир қанча қийинчиликларга дуч келишингиз табиий. Биз сиз учун ишлашга қулай иш жойини қаерда ташкиллаштириш тўғрисида бир нечта фойдали маслаҳатларни тўпладик.
Уйда жой кам бўлса, иш жойини қандай ташкиллаштириш мумкин?

1. Икки қаватли каравотлар шаклида

Оддий каравотни чердакли каравотга алмаштиринг. У икки қаватли каравотларга ўхшаш, фақат биринчи қаватдаги каравот ўрнида стол жойлаштирилади.

2. Балконда

Балконга иситгич ўрнатиб, китоб қўйиладиган токчали стол жойлаштилса, ишлашга қулай иш жойи тайёр бўлади.

3. Квартирадаги кичиқроқ жой

Квартирада ишлатилмаётган кичкина омборхонами ёки фойдаланилмаётган бошқа бирор жойни иш жойига айлантириш қийин эмас. Бунинг учун кичикроқ иш столи ва функционал шкаф қўйишнинг ўзи кифоя.

4. Кенг деразатокча

Кенгроқ деразатокчага мос келадиган стул қўйилса ва ишлашда керак бўладиган ихчам аксессуарларни чиройли қилиб жойлаштирилса ишлайдиган жой тайёр бўлади.

5. Зинапоя остидаги бўш жой

Агар уйингизда зинапоя бўлса, унинг остидаги бўш жой иш жойи учун жуда мос келади. У ерга ҳатто компьютер учун бурчакли стол ҳам жойлаштириш мумкин.

6. Йиғиладиган журнал столчаси

Бошқа пайт унинг устига меҳмонлар учун чой ва ширинликлар қўйиш мумкин. Ишлашга жой керак бўлиб қолганда эса бемалол ёзув столининг ўрнини боса олади.

Манба: Дарё.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйда жой кам бўлса, иш жойини қандай ташкиллаштириш мумкин?