11:17 / 07.03.2017
12 070

Сифатли жинси шим қандай танланади?

Сифатли жинси шим қандай танланади?

Узоқ вақтларгача жинсилар асосан Америка ковбойлари – олтин изловчилар ва фермерларнинг кийими бўлиб ҳисобланган. Ўтган ярим аср давомида жинсилар либосларимизнинг асосий қисмига айланди. Мақоламизда сифатли жинсиларни танлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида айтмоқчимиз.

Газлама

Сифатли жинсиларни танлаш матосини танлашдан бошланади. Классик пахта матолар қалин, ғадир-будир ва оғирроқ бўлади.

Тўқилиши унчалик билинмайдиган, тескари томони ҳам устки томони каби бўялган матоли жинсилар сифатсиз ҳисобланади. Классик жинси матолари таркиби 100% пахтадан иборат бўлади. Лекин охирги вақтларда унга 2—7% эластин қўшиладиган бўлди. Эластин матонинг чўзилиш хусусиятини оширади.

Аксессуарлар

Жинсиларнинг фурнитура, этикетка, ўзига хос тикилишига қараб сифатли ёки сифатсизлигини билиб олса бўлади. Сифатли жинсилар фурнитураси – занжирсимон ёпқичдан тортиб тугмасигача металлдан ишланган бўлади.

Сифатли жинсилар ёрлиқлари ҳар доим қалин матодан, ундаги ёзувлар эса кашта каби тикилган бўлади.

Ўлчам

Агар газлама сифати ва фурнитураси жойида бўлса жинсини кийиб кўришингиз мумкин. Ишлаб чиқарувчи фирмалар турига қараб жинсилар ўлчамлари ҳам турлича бўлади. Шунинг учун жинсини ўлчаб кўрмасдан туриб танлаш қийин.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сифатли жинси шим қандай танланади?