08:17 / 12.03.2017
6 936

Иш жойининг саранжомлиги — унумдорлик гарови

Иш жойининг саранжомлиги — унумдорлик гарови

Меҳнатимиз унуми биз ишлаётган жойнинг муҳитига бевосита боғлиқ эканлигини кўпчилик билмаслиги мумкин. Атрофингизни тартибсиз қоғозлар, сочилиб ётган эски дафтарлар ва қалам-ручкалар ўраб олган бўлса, диққатни бир жойга тўплаб олиб бирор иш қилиш ҳам қийин бўлади. Бу мақоламизда биз сизга ишингизни унумли қилишга ёрдам берадиган иш жойини ташкил қилиш сирларини айтмоқчимиз.

Ҳаммасини тўғри жойлаштиринг

Монитор кўз билан бир хил баландликда ва сиздан 43–45 см узоқликда жойлашган бўлиши керак. Кўп ишлатиладиган нарсаларни, масалан телефон ёки идора анжомларини қўл етадиган жойга қўйинг.

Идора анжомларидан оқилона фойдаланинг

Стол устида фақат керакли анжомларни қолдиринг. Қолганларини шкафга ёки бошқа жойга қўйинг.

Эслатма учун қоғозчалардан камроқ фойдаланинг

Монитор чеккасига ҳар хил рангдаги қоғозчаларни эълонлар тахтасидаги каби ёпиштириб ташлаш тўғри келмайди. Қоғозчаларни фақат энг муҳим бўлган эслатмалар учун ишлатинг.

Шахсий буюмларни меъёридан ошириб юборманг

Иш жойида касбий ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлаш жуда муҳим. Иш столига оилавий фотосуратлар, эсдалик совғалар ва бошқа майда-чуйдаларни ҳаддан ташқари кўп қўйиш диққатингизни чалғитади ва ишлашга халал беради.

Электрон почтадан фойдаланишни қатъий белгилаб олинг

Email — интернетдаги энг қулай алоқа воситаси ҳисобланади. Шунга қарамасдан, диққатингиз чалғимаслиги учун бир кунда 2 марта почтангизни текширинг.

Қоғоз ишлари учун бўш жой қолдиринг

Баъзан иш столида қўлда ҳужжат қилишга жой топилмай қолади. Столнинг чап ёки ўнг томонида қоғозлар билан ишлаш учун бўш жой ажратинг.

Тез-тез тартибга келтириб туринг

Тартибсизлик кўпчилик кишиларга салбий таъсир қилади, яъни эътиборини чалғитади ва ишлашга халал беради. Шунинг учун иш жойингизни ва иш столингизни тез-тез йиғиштириб туринг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Иш жойининг саранжомлиги — унумдорлик гарови