15:42 / 12.03.2017
9 819

Озиш учун банан ейиш – фойдами ёки зарар?

Озиш учун банан ейиш – фойдами ёки зарар?

Банан — бу дунёнинг кўпгина мамлакатларида энг оммабоп ва оддий мевалардан бири ҳисобланади. Юқори озуқавий аҳамиятга эга ва таркиби кўплаб микроминераллар ва антиоксидантларга бой бўлган банан соғлиқ учун фойдали мева деб ҳисобланиш ҳуқуқига эга.

Бананларнинг калорияси

Оғирлиги 120—140 г бўлган ўртача катталикдаги пишган банан тахминан 100—120 килокалорияни ташкил қилади. Унинг таркибини 25—30 грамм углевод, 1,5 г оқсил ва 0,5 г ўсимлик ёғи ташкил қилади.

Банан таркибидаги пектинлар туфайли унинг калорияси ва шакар организм томонидан аста-секинлик билан ҳазм қилинади.

Витаминлар ва минераллар таркиби

Ўртача катталикдаги битта банан модда алмашиниш учун муҳим бўлган B6 витамини суткалик нормасининг 25—30 фоизини, C витамини нормасининг 12—15 фоизини, марганец кундузги эҳтиёж нормасининг 16 фоизини, калийнинг 12 фоизини ва магнийнинг 8 фоизини қоплайди.

Банан таркибига катехина ва дофамин каби антиоксидантлар ҳам киради. Дофамин мияга бориб тушмаса ҳам, эркин радикаллардан муваффақиятли равишда ҳимоя қилади.

Бананлар парҳезли ҳисобланадими?

Таркибидаги крахмаллар ва клетчаткалар туфайли тўйимли бўлган ва микроминералларга бой ҳисобланувчи банан парҳезли нонушта учун энг яхши вариант ҳисобланади. Асосийси — бир кунда битта ўртача катталикдаги банан ейиш тавсия қилинади.

Бананларнинг зарари

Ичаклари носоғлом бўлган кишиларга касалликни чуқурлаштирмаслик учун банан ейиш тавсия этилмайди. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, банан баъзи одамларда аллергияга ва қорин дам бўлишига сабабчи бўлиши мумкин.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озиш учун банан ейиш – фойдами ёки зарар?