Дизайнерлар намойишларидаги мода трендлари баъзан бир нечта мавсумгача сақланиб қолиши мумкин. Ва, умуман, мода қайтиб келиш хусусиятига ҳам эга. Аммо баъзи кийим-кечаклар бутунлай эскириб бўлган. Сиз бачкана ва эскича кўринишни истамасангиз, улардан воз кечганингиз маъқул.
Пар камзул
У сизни семиз қилиб кўрсатиш билан бирга, ҳеч қандай фойда ҳам келтирмайди: қаҳратонда уни кийиб бўлмайди — қўллар музлайди, илиқ ҳавода эса жуда иссиқлик қилади.
Угги
Оригинал этикнинг классик вариантини бироз мақбул деб ҳисоблаш мумкин, аммо ранг-баранг тошлар ва кашталар билан безатилган угги — мутлақо антитренд.
Яширин платформали туфли
Бундай пойабзал ноқулай бўлишдан ташқари, қўрқинчли кўринишга ҳам эга. Оддий «лодочка» туфли ёки кичикроқ платформали туфли ундан анча башанг кўринади.
Турли нақшлар туширилган колготка
Агар колготка кийсангиз, ҳеч қандай тасвир ва зарлари бўлмаган нейтрал қора ёки баданингиз рангига мос бўлган тана рангидагисини танланг. Қолган вариантлардан дадиллик билан воз кечинг.
Кийимлардаги «болаларга хос» принтлар
Мушукчалар, айиқчалар ва микки-мауслар ёш болаларга ярашади, аммо 18 ёшдан ошган қизлар учун бундай принтлар бемаъни ва бачканадир. Капалаклар ва катта-катта гуллар ҳам шулар сирасига киради. Бироқ майда гулли принт айни пайтда энг актуал принтлардан.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда