19:41 / 16.03.2017
7 025

Мушак массасини йиғишга нима халал беради?

Мушак массасини йиғишга нима халал беради?

Сиз спорт залида шуғулланасиз, кўп машқ қиласиз. Натижа эса йўқ ва мушаклар сиз истаган даражада ўсмаяпти. Хатоларингиз нимадан иборат эканлигини биласизми?

Оғирликни оширинг

Мускулларни ўстирмоқчимисиз — машқ қилинадиган тошлар оғирлигини оширинг. Аммо бу айтишга осон. Оғир тошни кўтара олмаяпсизми? Сир шундаки, катта оғирликдаги машқларни онда-сонда бажаринг. Цикллар билан машқ қилинг. Йилига бир неча марта фақат куч билан боғлиқ таянч машқларини бажариш ойлигини ташкил қилинг. Ва 1—6 мартадан такрорлаб 2—3 та сетни бажаринг.

Дам олиш

Кўпинча мускуллар секин ўсишига машқ қилиш ва дам олиш ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши сабаб бўлади. Ҳафтасига 2—3 та машғулот — энг оптимал вариант. Гап шундаки, организмнинг тикланиши генетика томонидан дастурлаштирилган, уни тезлаштириб бўлмайди.

Гаплашманг!

Эркаклар жам бўлган спорт залида суҳбатлашиб ўтирмаслик — гуноҳ. Аммо бундай қилиш керак эмас: биринчи ўринда ўз танангиз устида диққат билан ишлашингиз керак. Тадқиқотларга кўра, агар сиз машғулотга психологик жиҳатдан киришган ва шунга диққатингизни жамлаган бўлсангиз, мускуллар кучи 10—12 фоизга ошади.

Овқатланиш

Агар организмингизни озиқлантирмасангиз, мушак массаси ўсишини кутиб ўтириш ҳам керак эмас. Овқатланиш тўла сифатли ва мувозанатлашган бўлиши керак. Организмингизга зарур оқсил меъёрини ҳисоблаб чиқинг, тухум оқи, чучук сув балиғи, товуқ гўштини иложи борича кўпроқ истеъмол қилишга интилинг, секин углеводлар — бўтқа, сабзавот ва бошқалар ҳақида ҳам унутманг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мушак массасини йиғишга нима халал беради?