10:31 / 17.03.2017
13 337

Шўр бўлиб кетган овқат, қаттиқ бўлиб кетган хамир ва бошқа пазандалик хатоларини тузатамиз

Шўр бўлиб кетган овқат, қаттиқ бўлиб кетган хамир ва бошқа пазандалик хатоларини тузатамиз

Шўрвани шўр қилиб юбордингизми? Ёки зираворларни жуда кўп солиб юбордингизми? Мақолада пазандалик хатоларини тузатиб, бузилган таомлар «ҳаётини сақлаб қолиш» йўлларидан хабар топасиз.

Овқат жуда шўр бўлиб кетса…

Овқатнинг тузи ўта кўп бўлиб, кетса, таъмни мувозанатлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Масалан, бундай ҳолат салат билан содир бўлса, тузланмаган масаллиқларни қўшиш керак бўлади, шунинг ҳисобига салатнинг тузи камаяди. Шўрвага эса у нимадан тайёрланаётганига қараб, сув, кокос сути ёки қаймоқ қўшишингиз мумкин. Бундан ташқари, лимон суви, сирка ёки бир қошиқ шакар ҳам туз таъмини камайтиради.

Қалампир кўп бўлиб кетса…

Аччиқ таъмни нейтраллаштирувчи энг яхши восита — сут. Қалампирда капсаицин бўлади, айнан шу алкалоид аччиқ таъм билан таъминлайди. Сут таркибидаги казеин эса унинг таъсирини камайтиришда ёрдам беради. Шунингдек, аччиқ таъмни ёнғоқ ёғи ҳам бостиради. Аммо уни қўшишдан олдин у таомнинг бошқа масаллиқларига мутаносиб эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Хамир жуда суюқ ёки қуюқ бўлиб кетса…

Хамир қоришда баъзан керагидан ортиқча суюқ ёки қаттиқ бўлиб кетиши мумкин. Суюқ хамирга ун қўшиш орқали вазиятни тузатиш мумкин. Аммо қаттиқ хамирда бу бироз қийинроқ бўлади: уни бироз миқдордаги совуқ сувни аста-секинлик билан қўшиш орқали ўзимиз истаган ҳолатга келтирса бўлади.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шўр бўлиб кетган овқат, қаттиқ бўлиб кетган хамир ва бошқа пазандалик хатоларини тузатамиз