Мақолада ҳам ишхонада ўринли бўладиган, ҳам байрамлар учун мос келадиган кийим-кечакларни тўпладик.
Тўрли футболка кўйлак
Қора футболка кўйлак (кўйлакдек кийиб юриш мумкин бўлган узун футболка)нинг ўзи жуда зерикарли. Аммо унга тўр уланса, уни кийиб бемалол зиёфатларга ҳам бориш мумкин. Ишда эса уни одми жакет билан кийиш мумкин.
Универсал қора кўйлак
Бундай кўйлакни сипо туфли билан офисга, баланд пошна билан зиёфат оқшомларига, шунингдек, оддий кроссовка билан кўчага кийиш мумкин.
Пар-парли оқ туника
Оқ блузка — офис дресскоди доирасидаги мукаммал топ. Шу оқ кофтанинг ўзи, агар унда бурма ҳошиялар бўлса, ҳатто сипо қора шим билан биргаликда ҳам тантанали кўриниш бағишлайди.
Бахмал кўйлак
Тўқ кўк бахмал матодан тикилган миди узунлигидаги кўйлакнинг ўзиёқ башанг кўринади. Шунингдек, тўқ ранги ва бичими унинг ишхона учун ҳам муносиблигини таъминлайди.
Комбинезон
Комбинезон дресскодга мос бўлиши учун, узун енгли ва кенг шимли бўлиши керак. Агар бу офисингиз учун ўта «енгилтак»лик қилса, уни қора пиджак билан кийинг.
Ялтироқ тангачали жакет
Бу кийим, албатта, офис учун мос келмайди. Аммо алоҳида вазиятларда махфий қурол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу жакетни ўзингиз билан ишхонага олиб кетинг ва зиёфатга кетишдан олдин елкангизга ташлаб олинг.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди