Зираворлар таомларнинг мазасини, кўринишини яхшилашда ишлатилади. Лекин шуни эсда тутиш лозимки, таомнинг мазаси қўшилган зираворлар миқдорига эмас, балки уларни моҳирлик билан ишлатишга боғлиқ, акс ҳолда улар тескари самара бериши ҳам мумкин.
Зираворларнинг яхши томонлари:
Хушбўй зираворлар – ажойиб консервантлар.
Бадян мураббо ҳидини хушбўйлаштиради ва уни дурда боғлаб қолишдан сақлайди. Хантал моғорни йўқотади, замбуруғ пайдо бўлишининг олдини олади.
Бундан ташқари зиравор ўсимликлар овқатларни Б1, Б2, C витаминлари ва каротин, минерал тузлар ва бошқа фойдали моддалар билан бойитади.
Масалан, дафна япроғи стоматитга жуда яхши ёрдам беради, организмдан шлакларни чиқаради, иммунитетни оширади, шамоллашга қарши курашиш хусусиятига эга.
Зираворларнинг зарарли томонлари:
Зираворлар ҳиқилдоқ, қизилўнгач, меъда шиллиқ қаватларига зарар етказиши мумкин. Шунинг учун, агар бу аъзолар билан боғлиқ касалликлар бор бўлса, зираворларни меъёридан ортиқ ишлатиш тавсия қилинмайди.
Сурункали гастрит касаллигида хантал ва пиёз ейиш мумкин эмас. Ерқалампир (хрен), саримсоқ, яшил қалампир, турпларни чекланган миқдорда ишлатиш мумкин.
Меъда ва ўниккибармоқли ичак яраси касаллигида хантал, қалампир, ерқалампир ва аччиқ газакларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Зираворлар ҳиди ҳавода буғланиб кетувчи компонентлардан ташкил топган. Шунинг учун зираворларни бутун ҳолда сақлаш мақсадга мувофиқдир. Бутун зираворларни сақлаш муддати икки йил, майдаланганини эса олти ой атрофида.
Зираворларни қоронғи ва қуруқ жойда ёпиқ идишда сақлаган маъқул.
Манба: “Дарё” «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди