16:35 / 19.03.2017
20 077

Озишга ёрдам берувчи нонларнинг 4 тури

Озишга ёрдам берувчи нонларнинг 4 тури

Ноннинг клетчаткалар ва фойдали микроэлементларга бой бўлган турлари озишга ёрдам беради. Мақоламизда ноннинг фойдали турлари тўғрисида ўқийсиз.

Жавдар нон

Озиш учун давлат стандартларига асосан тайёрланган «Бородино жавдар нони»ни излаш яхшироқ. Бу нонда калория оқ нонга қараганда 20% камроқ ва клетчаткалар эса 4 марта кўпроқ.

Зиғир уруғли нон

Зиғир уруғлари клетчаткаларга ва ёғ кислоталарига бойлиги билан жуда машҳур. Уларда бошқа нон турларида кам учрайдиган селен, калий, марганец каби кўплаб фойдали моддалар мавжуд. Зиғир уруғи қўшилган маҳсулотлар жуда паст гликемик индексга эга. Бу унинг озиш учун мукаммал восита ҳисобланишига асос бўлади.

Сули нон

Ноннинг бу тури таркибида глютен бўлмайди ва соғлиқ учун фойдали ҳисобланади. Шифокорлар уни организмдаги «ёмон» холестеринлар даражасини камайтириш хусусияти учун яхши кўришади.

Сули нонида гликемик индекс жуда паст, шунинг учун у иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради.

Ўстирилган буғдойдан қилинган нон

Табиий хамиртурушлар ва тозаланмаган унлар асосида тайёрланган нонлар, афсуски камдан-кам учрайди. Бундай нонлар хусусий нон тайёрланадиган жойларда пиширилиши мумкин.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишга ёрдам берувчи нонларнинг 4 тури