09:13 / 20.03.2017
43 143

Кийимдаги доғларни осонлик билан йўқотамиз

Кийимдаги доғларни осонлик билан йўқотамиз

Биз севиб киядиган бирорта кийимимизга доғ теккан бўлса, уни кетказиш жуда қийин деб ўйлаймиз. Баъзан эса бу кийимни ташлашга тўғри келган пайтлар ҳам бўлган. Лекин, кийимни дарров ташлаб юборманг, чунки кўпчилик доғларни кимёвий тозалашсиз ҳам йўқотса бўлади. Уларни бемалол уйда тозалаш мумкин.

Амалий маслаҳатлар

Доғларни йўқотишга киришишдан олдин, уларнинг келиб чиқишини ва таркибини аниқлаш керак. Баъзан эскирган доғларга фақат мураккаб кимёвий бирикмалар таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳолларда олдин бу бирикма кийимнинг рангига ва тузилишига қандай таъсир қилишини билиш муҳим, бунинг учун кийимнинг кўринмайдиган жойига озроқ суриб кўриш зарур.

Ёғли доғлар

Ёғ доғларини кетказиш учун сув қўшилган нашатир спирти ва ювиш воситасидан фойдаланиш мумкин, ундан сўнг кийимни тоза оқ газлама устидан дазмоллаш керак.

Кийимдаги ёғ доғларини йўқотиш учун дарҳол тиш порошоги сепиш ва унинг устига оқ қоғозни оғирроқ нарса билан бир неча соат давомида босиб туриш керак.

Ичимликлар доғи

Чой доғи устига шакар сепиб, бир соатдан кейин одатдагидек ювиш тавсия қилинади.

Шароб, қаҳва, какао ва шоколад доғларини бир ош қошиқ нашатир спиртининг бир литр қайноқ сувдаги эритмаси ёрдамида тозалаш мумкин.

Пиво доғи совунли сув ёрдамида осон кетади.

Мева доғлари

Узум ва гилос доғлари устидан қайноқ сув қуйилса осон йўқолади. Мева доғларини тозалаш учун унинг устига туз сепиб, иссиқ сувда бир неча дақиқа ушлаб турилади ва ювиш воситаси ёрдамида ювилади.

Шунга ўхшаш доғларни кетказишда уни иссиқ сут ичида бироз ушлаб турилади ва сувда ювиб ташланади. Эскирган доғларни лимон кислотаси ёрдамида тозалашга уриниб кўринг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийимдаги доғларни осонлик билан йўқотамиз