13:03 / 20.03.2017
15 991

Инглиз тили бўйича сўз бойлигини ошириш учун китоблар

Инглиз тили бўйича сўз бойлигини ошириш учун китоблар

Ҳеч кимга сир эмаски, қандайдир тил бўйича луғат бойлигини оширишнинг энг яхши усули ўша тилда ёзилган китобларни ўқиш. Сизга инглиз тилидаги қанақа китобларни ўқишингиз кераклигини аниқлашда ёрдам берадиган баъзи мезонларни тўпладик.

Қандай мезонларни ҳисобга олишингиз керак?

Ёшингиз ва билим даражангиз

Кенг луғат бойлигига эга бўлмаган ва барча грамматик конструкцияларни билмаганлар учун оддий болалар ҳикоялари фойдали бўлиши мумкин. Жиддий лексикали илмий-оммабоп романлар эса ўртача ва юқори билим даражасига эга бўлган кишилар учун тўғри келади.

Инглиз тилини ўрганишдан мақсадингиз

Агар инглиз тилини иш учун ўрганаётган бўлсангиз, касбий адабиётларни танланг. Ўз луғат бойлигингизни мулоқотда ишлатиладиган иборалар билан тўлдиришингиз керак бўлса, танловингизни замонавий насрга қаратинг.

Китоб жанри

Авваламбор, ўзингиз учун қизиқарли бўлган китобларни танланг. Ўқиш сизга нафақат фойда келтириши керак, балки бундан ҳузур-ҳаловат ҳам олишингиз зарур. Аммо шуни ҳам ҳисобга олингки, янги ва мураккаб сўзлар кўп учрайдиган фантастик ва тарихий детективлардан кўра, оддий диалогларга бой замонавий насрни ўқиш осонроқ бўлади.

Матннинг қийинлик даражаси

Инглиз тилидаги китоб сизга билим орттиришда фойда бериши учун, у ўта қийин ҳам, ўта осон ҳам бўлмаслиги керак. Битта саҳифада ўртача 10 тадан кўп бўлмаган нотаниш сўзлар учраши керак (яхшиси, 3—5 та). Шунда сиз матннинг маъносини тушунасиз ва ўқишга қизиқишингиз сўнмайди.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Инглиз тили бўйича сўз бойлигини ошириш учун китоблар