20:26 / 21.03.2017
15 835

Қандай қилиб ваннани кўп пул сарфламасдан оқартириш мумкин?

Қандай қилиб ваннани кўп пул сарфламасдан оқартириш мумкин?
Таклиф этилаётган усул катта маблағ, махсус билимлар ва бировнинг ёрдамини талаб қилмайди. Тозалаш жараёнида соғлиқ учун зарарли бўлган кимёвий воситалар ҳам ишлатилмайди.

Бунинг учун сизга қуйидагилар керак бўлади:
  • кальцинацияланган сода;
  • оддий ичимлик содаси;
  • бирорта оқартирувчи восита;
  • оддий сирка.

Бундан ташқари, тозалаш технологияси ҳам жуда осон:
  1. Ичимлик ва кальцинацияланган содалар ўзаро аралаштирилади. Ҳар биридан 2 ош қошиқдан олинади. Ҳосил бўлган аралашма олдиндан ҳўлланган ваннага суриб чиқилади.
  2. 5—10 дақиқадан сўнг ваннага биринчи қатлам устидан 50 граммдан сирка ва оқартирувчи қўшилган янги аралашма сурилади.
  3. Иккинчи қатлам сурилгандан 30 дақиқадан кейин ваннани кўпроқ сув билан яхшилаб ювиб ташлаш зарур.

Шундай қилиб, натижа – яна қордек оппоқ ваннага эга бўлдингиз!

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб ваннани кўп пул сарфламасдан оқартириш мумкин?