12:59 / 23.03.2017
14 716

Бахтли турмушнинг 5 сири

Бахтли турмушнинг 5 сири
Икки ёш оила қураётиб умрбод биргаликда бахтли ҳаёт кечиришларига умид қилади. Афсуски, оилани сақлаб қолиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Тез-тез бўлиб турадиган жанжаллар ва келишмовчиликлар ҳатто энг мустаҳкам оилани ҳам барбод қилади. Лекин шундай оилалар борки, кўп йиллар давомида биргаликда бахтли ҳаёт кечиради. Бунинг сири нимада?

Ҳар қандай мавзуда мулоқот қилиш

Эр-хотиннинг доимий мулоқотда бўлиши – бу оила мустаҳкамлигининг асосий шартларидан бири. Эр-хотинлар кимдандир ёки нимадандир қўрқмасдан ҳамма мавзуларда мулоқот қилишлари керак. Ўзаро ишончни йўқотмаслик учун бир-биридан бирор нарсани яшириш ёки сир сақлаш ҳоллари бўлмаслиги лозим.

Бир-бирини тинглаш

Мулоқот қилишдан ташқари бир-бирини ҳақорат қилмасдан, гапини бўлмасдан, жуфтининг фикрларини ҳурмат қилган ҳолда эшитиш ҳам жуда муҳим.

Ўз оилавий анъаналарини яратиш

Ҳар бир оиланинг ҳеч қачон унутмаслик ва ҳар доим сақлаб қолиш керак бўлган ўз анъаналари бўлиши лозим. Масалан, бутун оила биргаликда табиат қўйнида дам олиш, таътил ва байрамларни бирга ўтказиш каби. Кичкина бўлса ҳам ёқимли майда-чуйдалар оила мустаҳкамлигига катта таъсир кўрсатади.

Биргаликда вақт кечириш

Эр-хотин баъзан бироз бўлса-да фақат иккаласи бирга вақт кечиришлари учун имконият яратишлари зарур. Бирга кечирилган вақт ўзаро муносабатларни жонлантиришга катта ёрдам беради.

Ҳурмат

Нима бўлишидан қатъий назар, ўз жуфтини ҳурмат қилиш керак. Албатта ёқимли сўзлар айтиш, ҳаммаси учун миннатдорчилик билдириш, “раҳмат” деб айтиш зарур.

Манба: “Дарё”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бахтли турмушнинг 5 сири