22:40 / 24.03.2017
12 327

Тўрт саволга бир жавоб

Тўрт саволга бир жавоб
Кунлардан бирида Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига тўрт киши шикоят қилиб келди. Улардан бири қурғоқчиликдан, бошқаси қашшоқликдан, учинчиси бефарзандликдан, сўнггиси эса ҳосилнинг йўқлигидан қандай қутилиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат сўради.

Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ уларга юзланиб:

-"Тавба қилинг", – деди.
Ҳалиги одамлар ҳайрон бўлиб:

-"Эй солиҳ, бизнинг муаммоларимиз турлича бўлса, сен бизга бир хил маслаҳат бердинг”, – дейишди.
Сўнгра Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳнинг каломи Қуръони каримнинг ушбу оятини тиловат қилди: Бас, дедимки: «Роббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур (Нуҳ, 10-12).

Дарҳақиқат, холис тавба бандага кўплаб фойда келтиради. Тавба қилувчи учун Аллоҳ таоло бу дунё ва охиратда ажрини тайёрлаб қўйган. Албатта, Аллоҳ бандаларига нима яхши эканини яхши билади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тўрт саволга бир жавоб