01:11 / 27.03.2017
6 970

Диққатни тўплашга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар

Бутун кун давомида диққат-эътиборингиз бир жойга тўпланган ҳолда юриш учун миянгиз тўғри озиқланиши керак. Бунинг учун қандай озиқ-овқатлар истеъмол қилиш кераклигини мақоламиздан билиб оласиз.
Диққатни тўплашга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар

Пиёз

У мияни ажойиб тарзда тетиклаштиради. Пиёз таркибидаги бирикмалар миянинг идрок қилиш фаолиятини чекловчи токсинларнинг таъсирини йўқотади.

Ейиш керак: ярим бош пиёзни салат билан бирга қўшган ҳолда.

Сардина балиғи

Бу балиқ — D витаминининг энг яхши манбаси ҳисобланади. Манчестер университетида аниқланишича, D витамини томирлар эгилувчанлигини ва бош мия капиллярларини сақлаган ҳолда хотирани яхшилайди.

Ейиш керак: 80 г балиқни бодринг ва донли нон билан.

Писта

Пистанинг 300 граммида 151 мг «валин» деб аталувчи аминокислоталар мавжуд. У миянинг шикастланиш ва зўриқишлардан кейин идрок қилиш фаолиятини қайта тиклаш учун талаб қилинади.

Ейиш керак: 25 г.

Булғор қалампири

Бир жуфт қалампирда кайфиятга таъсир қилувчи нейромедиаторларни синтез қилишда иштирок этадиган пиридоксиннинг тавсия қилинган кунлик нормасининг 14 фоизи мавжуд.

Ейиш керак: салатга қўшиб 50 г.

Ловия

Ловия B витаминлар гуруҳига кирувчи, мия ҳужайраларини соғлом тутувчи инозитол ва холиннинг энг яхши бирикмаларидан ташкил топган.

Ейиш керак: 180 г шўрва билан.

Ошқовоқ

Лютеолинга бой бўлган ошқовоқ мия чарчоқлигига ёрдам беради. Лютеолин тетиклик ва хотирага жавобгар бўлган гиппокампус ҳужайраларининг шикастланишига йўл қўймайди.

Ейиш керак: 25 г салат билан.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диққатни тўплашга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар