01:08 / 29.03.2017
9 160

Турли рангдаги соч соҳибаларини одатда қандай тасаввур қилишади?

Турли рангдаги соч соҳибаларини одатда қандай тасаввур қилишади?
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, нотаниш одамлар сиз ва феъл-атворингиз ҳақида сочингиз рангига қараб таассурот ҳосил қилади. Хўш, сариқ, қизил ва қора сочли хотин-қизларни кўрганда қандай тасаввурлар уйғонади?

Сариқ сочлилар

Танишиш осон

2012 йилда олимлар олиб борган тажриба эркаклар қора ёки қизил сочилаларга нисбатан, сариқ сочли қизлар билан танишишда ўзларини қулайроқ ҳис қилишини кўрсатди.

Ўта талабчан

Шунга ўхшаш бошқа бир тадқиқотда эса эркаклар сариқ сочли аёлларни энг талабчан деб ҳисоблаши маълум бўлди.

Улардан қўрқишади

Талабалар иштирокидаги тадқиқотда эса сариқ сочлиларни тажовузкор ҳамда ўз ниятига эришишда ҳеч нарсадан тоймайдиган деб ҳисоблашлари аниқланди.

Қизил сочлилар

Шифокорлар хуш кўрмайди

Тиббий ходимлар доирасида қизил сочли беморлар оғриқ ҳисси кучлилиги (яъни, улар кўп миқдорда анестезияга эҳтиёж сезади), чурраларга мойиллиги ва ўта кўп қон йўқотиши билан «машҳур».

Инжиқ деб ҳисобланилади

Қизил сочлилар ҳақидаги статистик тадқиқотлар орқали тасдиқланган асосий стереотиплардан бири — уларнинг инжиқ, қайсар ва қизиққонлиги.

Қора сочлилар

Ақлли деб ҳисоблашади

2005 йилда ўтказилган тадқиқотда эркакларга бир аёлнинг турли рангдаги сочлар билан акс этган суратлари кўрсатилганида, унинг қора сочли «варианти» энг ақлли деб топилган эди.

Уларга кўпроқ маош тўлашни исташади

1996 йилда ҳам шунга ўхшаш тажриба ўтказилган эди: иштирокчиларга иш қидираётган аёлларнинг суратли резюмелари бериб чиқилди, аммо ундаги «аёллар» бир аёлнинг турли рангдаги парик кийган суратлари эди. Қора сочлининг резюмеси сариқ ва қизил сочлиникига нисбатан юқорироқ баҳоланди. Маош борасида ҳам иштирокчилар қора сочли аёлга каттароқ ойлик белгилашни таклиф қилишди.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Турли рангдаги соч соҳибаларини одатда қандай тасаввур қилишади?