Олимлар қўл увишишнинг энг кенг тарқалган сабабларини маълум қилишди. Қўлларнинг нотўғри ҳолатда қолиши ҳар доим ҳам уларнинг увишишига сабаб бўлавермайди. "Ортодокс" тиббий портали мутахассисларнинг қўл увишиш сабаблари ҳақидаги маълумотини тақдим этди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Олимларнинг таъкидлашича, қўл увишишига биринчи сабаб - бўйин остеохондрози - у қўл увишишидан ташқари яна бош оғриғи ва координациянинг бузилишига ҳам олиб келади. Иккинчи сабаб сифатида туннель синдроми келтирилган - у доимо бир хил қўл меҳнати билан шуғулланадиган кишилар: тикувчилар, мусиқачилар ва дастурчиларда учрайди. Шунингдек қўлларнинг увишиши паришонхотирлик белгиси ҳам бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, вена тромбози, қандли диабет, камқонлик ҳамда елка бўғимлари невралгияси ва яллиғланиш каби касалликлар ҳам қўллар увишишига сабаб бўлади.
Энг хавфли асорат сифатида эса фалаж тан олинган. Унинг белгилари (қўллар увишиши, фикрлар тарқоқлиги, кўриш қобилияти ва координациянинг бузилиши) пайдо бўлиши биланоқ иккиланмай тез тиббий ёрдам чақириш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади