Ҳар бир одамнинг ҳаётида эртами-кечми феъл-атвори билан ҳаётингизни бузадиган «заҳарли» кишилар учрайди. Умидсизликка тушишдан сақланиш учун, қуйидаги рўйхатдаги кишиларни ўзингизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилинг, деб ёзади "Дарё.уз" нашри.
Ўз йўлига эргаштирувчилар
Бундай кишилар ўз йўлига юргизиш соҳасида мутахассис ҳисобланади. Улар одамнинг нозик жойини яхши аниқлаб олади ва уларга фойда келтирувчи ишни қилишга қандай мажбур қилишни билади.
Хавфли томони: Бундай кишилар билан мулоқотда бўлиш сизнинг ишонч ва ўз қадрингизни ҳис қилиш тизимингизга салбий таъсир кўрсатади. Улар сиз хоҳламаган ишни қилишга мажбур қилиш йўлларини топишади, бу эса сизни шахс сифатида барбод қилади. Сиз ўзингизнинг эмас, балки уларнинг устунлиги ва эътиқоди билан яшай бошлайсиз.
Нарцисслар
Ўзини муҳим ҳис қилиш туйғуси кучли бўлган бундай кишилар дунё унинг атрофида айланаётгандек ҳисоблашга ўрганиб қолган. Улар ҳам атрофидаги кишиларни ўзларига бўйсундиришга ҳаракат қилади.
Хавфли томони: Уларнинг бутун диққат-эътибори фақат ўзларининг эҳтиёжларига қаратилган бўлади. Сизнинг қизиқишларингиз уларни умуман ташвишлантирмайди. Улар тўлиқ ишонч билан, худди шундай бўлиши табиий ҳолдек, сиздан фойдаланади.
Пессимистлар
Пессимистлар ўзларининг ҳаётидаги яхши нарсаларни қадрламайди. Агар сиз уларга: «Бугун ажойиб қуёшли кун!» десангиз, улар эртага ёмғир ва совуқ бўлиши кутилади деб жавоб беради.
Хавфли томони: Бундай одамлар атрофдагиларнинг қувончини ўғирлайди. Улар дунёга салбий муносабатда бўлади ва буни атрофидагиларга ҳам юқтиради.
Танқидчилар
Сизга нимадир ёқимли ва ажойиб бўлиб кўринса, уларга бу ғалати ва хунук бўлиб кўринади. Агар сиз кимнидир истеъдодли ва истиқболи порлоқ деб ҳисобласангиз, улар аҳмоқ ва қобилиятсиз деб ҳисоблайди.
Хавфли томони: Улар бутун дунёни ўзига мослаштиришга ҳаракат қилади ва буни атрофидагилардан бошлайди. Танқидчилар тинимсиз тортишувлардан оладиган салбий ҳиссиётлар билан озиқланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади