00:02 / 09.04.2017
20 801

Ёғларни эритишга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар


Ортиқча вазнни йўқотиш борасида бизга катта ирода ва матонат талаб қилинадиган турли-туман парҳезлар таклиф қилишади. Афсуски, етарлича жисмоний машқларсиз хавфсиз ва самарали равишда озишнинг иложи йўқ.

Лекин олимлар ортиқча вазн билан курашишнинг янгидан-янги усулларини очмоқда. Бундай озиш усуллардан бири ёғларни эритувчи озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳисобланади.

Бутундонлилар

Бўғдой, маккажўхори, гречка, сули ва бошқа клетчаткаларга бой бўлган дон маҳсулотларидан истеъмол қилинса, ортиқча калориянинг сарфланиш жараёни икки марта тезлашади.

Ёғсиз гўшт

Оқсил термоген таъсир қилиш хусусиятига эга. Айниқса товуқ гўшти – сизнинг парҳезингиз учун энг яхши вариант ҳисобланади.

Таркибида ёғлар кам бўлган сут маҳсулотлари

Кальций ва D витаминига бой бўлган сут маҳсулотлари модда алмашинишини тезлаштиришга ёрдам берувчи мушаклар массасини шакллантиради ва тутиб туришга ёрдам беради.

Кўк чой

8 ҳафта давомида ҳар куни 4 пиёладан кўк чой ичиш натижасида сиз уч килограммга яқин ортиқча вазн йўқотишга муваффақ бўласиз.

Ясмиқ (чечевица)

Бу дуккаклиларнинг бир порциясида кунлик норманинг 35% миқдорида темир моддаси мавжуд. Организмнинг самарали ишлаши ва метаболизм тезлигини ошириш учун бу моддалар жуда муҳимдир.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёғларни эритишга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар