21:58 / 10.04.2017
8 627

Табиат ҳақидаги фильмлар инсонга бахт келтиради

Табиат ҳақидаги фильмлар инсонга бахт келтиради
Калифорния университети мутахассислари телевизордаги тасвирларнинг инсон руҳиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказишди. Унда қайд этилишича, жониворлар, балиқлар, ҳашаротлар ёки ўсимликлар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар кишининг ичидаги хавотирни йўқотиб, кайфияти кўтарилишига хизмат қилади, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Олимлар реал вақт тизимида инсоннинг руҳий кечинмаларини юз орқали аниқлаши мумкин бўлган замонавий технологиядан фойдаланишди. Улар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Австралия фуқаролари бўлган 7500 киши иштирокида тадқиқот ўтказишди.

Тажриба иштирокчиларига турли жанрдаги дастурлар, фильмлар тақдим этилди. Улар орасида янгиликлар, драматик картиналар, кўнгилочар дастурлар ҳамда “Ер сайёраси” сериалидан парча намойиш этилди.

Натижаларга кўра аниқланишича, ҳужжатли фильм томоша қилиш инсондаги асаббузарлик, қўрқув, чарчоқ, стресс, жаҳл, тушкунликни бартараф этади. Шу билан бирга бундай жанрдаги фильмни томоша қилиш инсонга қувонч, хурсандчилик, яхши кайфият, ҳузур, ташаббускорлик кайфиятини бахш этади.

Табиат ҳақидаги фильмлар, айниқса, аёллар ва 16 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларга ижобий таъсир қилар экан.

Аввалги йиллар мобайнида ўтказилган 159 та илмий таҳлил ҳам инсоннинг табиат ва ўсимлик дунёси билан яқинлашиши кишининг диққатини жамлашга, тинчланишга ёрдам беради. Шунингдек, жисмоний саломатликнинг яхшиланишига ҳам сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Табиат ҳақидаги фильмлар инсонга бахт келтиради