15:09 / 15.04.2017
11 202

Пиёз нега йиғлашга мажбур қилади?

Пиёз нега йиғлашга мажбур қилади?
Пиёз жаҳонда энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири. У нафақат овқатни мазали ва фойдали қилади, шу билан бирга, даволаш хусусиятига эга бўлган кучли воситадир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пиёзни эфир мойи, витамин С, В, В2, В қандлар, фитин, азотли бирикмалар, оз миқдорда ёд, фитонсидлар, флавоноидлар ва бошқа моддаларга бой маҳсулот деб баҳолаб, нафас йўллари инфекциялари, тумов, шамоллаш, бронхит каби хасталикларга энг яхши даво деб эътироф этган. Унинг барги таркибида эса витамин С, В2, каротин, эфир мойи, қандлар, фитонсидлар ҳамда органик кислоталар бор.

Русларнинг қадимда ёзилган “Шифобахш гиёҳлар” китобида пиёз ҳақида қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин: “…Мабодо юртингизда юқумли касалликлар тарқаб кетса, уй хоналарига бош пиёзларни осиб қўйинг. Шунда даргоҳингизга ҳаводан тарқайдиган касалликлар кира олмайди, хонангизнинг ҳавоси покиза бўлади”.

Мазкур тавсияга ҳар доим амал қилиш эса жуда фойдали. Агар кечки пайтда пиёзни тўрт қисмга бўлиб, уни уйнинг ёки хонанинг ҳар ерига қўйиб чиқсангиз, грипп вируслари оилангизга таҳдид қила олмайди.

Пиёз ҳаводаги микробларни ўзига сўриб, уларни зарарсизлантиради ва одамнинг танасига киришига йўл қўймайди.

Олимларнинг фикрига кўра, пиёзнинг бу хусусияти унинг витаминларга бой таркиби билан боғлиқ. Яъни, унинг таркибидаги олтингугурт билан бирикувчи сулфидлар, органик кислоталар жуда фойдалидир. Айни шу моддалар пиёзни арчганда бизни “йиғлаш”га мажбур қилади. Пиёз бўлаклари ҳар жойга қўйилса, мазкур моддалар ҳавога кўтарилиб, уйни дезинфекция қилади.

Пиёз ва саримсоқ пиёзларни тешикчали қоғоз пакетларда сақланг. Ўшанда улар моғор босмасдан, камида 2 ой давомида янгидек туради.

Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пиёз нега йиғлашга мажбур қилади?