20:10 / 19.04.2017
12 685

Бўйни қандай ўстириш мумкин?

Бўйни қандай ўстириш мумкин?
Балоғатга етгандан сўнг бўй ўстириш жуда қийин масала. Фақат ўсмир ёшдагиларгина ўсиш зоналари очиқ бўлган пайтида 5 ёки 10 сантиметрга ўсиши мумкин.

Лекин гавдани тўғрилаш, орқа мушакларни мустаҳкамлаш ва кийим танлашда қатор қоидаларга амал қилиш одамни баландроқ қилиб кўрсатади.

Одамнинг бўйи ва генетика омиллари

Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, одамнинг бўйи шаклланишида асосий ролларни генетик омиллар ва ирқ ўйнайди. Ташқи омиллар (яхши овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш) 15-20 фоизгача натижа беради.

Катта ёшда бўйни қандай ўстириш мумкин?

Катта ёшда бўйни 5 см га ўстириш анча осон. Бунинг учун кийиниш услубини ўзгартириш ва гавда яхшиланиши учун мунтазам равишда махсус жисмоний машқлар билан шуғулланиш кифоя.

Букчайишни бас қилинг. Доимий равишда ўтирган ҳолатда бўлиш гавданинг бузилишига ва аста-секин бўйнинг бир неча сантиметр пасайишига олиб келади.

Елкаларни тўғриланг. Елкаларни тўғрилаган ҳолда гавдани тик тутиш — баландроқ бўлишнинг энг оддий усули. Лекин гавдани тўғрилаш — мураккаб ва комплекс даволаш бўлгани учун яхшиси уни шахсий тренер ёрдамида ўтказиш маъқулроқ.
Тана мушакларини мустаҳкамланг. Орқа ва елка мушакларини ривожлантириш гавдани тўғри тутишни енгиллаштириш билан бирга қоматни чиройли қилишга ҳам ёрдам беради.

Тўғри рангда кийининг. Кийим одамни баланд ёки пастроқ кўрсатишга қодир. Бўйни баландроқ кўрсатувчи энг яхши комбинация «оч рангли пастки + қорамтир рангли юқори» тарзда кийиниш ҳисобланади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бўйни қандай ўстириш мумкин?