16:02 / 22.04.2017
12 343

Жигарни асраш учун нималарни билиш керак?

Жигарни асраш учун нималарни билиш керак?
Жигар — инсон танасининг муҳим ички аъзоси бўлиб, касалликларга мойил орган ҳисобланади. 19 апрелда нишонланган Бутунжаҳон жигар куни муносабати билан биз ушбу муҳим органнинг касалланиш сабаблари, хасталик аломатлари ва уларнинг олдини олиш чоралари хусусида билиб олганимиз мақсадга мувофиқдир.

Жигар инсоннинг катталиги жиҳатидан иккинчи энг йирик ички органидир. У овқат ҳазм қилиш тизимида муҳим ўрин тутади. Биз истеъмол қилаётган барча нарса, ҳатто дор-дармонлар ҳам жигар орқали ўтади.

У инфекцияларга қарши курашади, қондаги қанд миқдорини меръёрлаштиради, заҳарли моддаларни йўқотади, холестеринни назорат қилади, оқсиллар, овқат ҳазм қилишда ёрдам берадиган ўт суюқлигини ишлаб чиқади. Инсон жигарсиз яшай олмайди, аммо ҳаёт учун муҳим бўлган органни, эҳиёт чоралари кўрилмаса, осонлик билан зарарлаш мумкин.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жигарнинг зарарланганини билдирувчи аломатлар жуда кеч сезилади. Гепатитнинг А, В, С турлари, жигар саратони ва циррози нотўғри турмуш тарзи, ҳаддан ортиқ алкогол ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, узоқ вақт мобайнида зарарли таомни ейиш, кўп ўтириш ва жисмоний юкламаларнинг мавжуд эмаслигидан келиб чиқади.

Ҳозирги вақтда, афсуски, жиддий зарарланган жигарни тиклай оладиган малҳам мавжуд эмас. Шу сабабли ушбу кўп вазифаларни бажарадиган аъзо ва ўт пуфаги ҳақида олдиндан қайғуриш зарур. Жигар етишмовчилиги рўй берган ҳолатда, унлан қутилишнинг бирдан бир йўли, янги жигарни кўчириб ўтказишдир.

Шундай экан, ўз жигарингизни тушуниш ва у ҳақда қайғуриш лозим. Жигар касалликлари сабаблари турлича, ирсий ёки орттирилган бўлиши мумкин:
Хусусан,

• Носоғлом турмуш тарзи ва овқатланиш
• А, В ва С юқумли гепатит касалликлари
• Катта миқдорда алкогол ичиш ва холестерини юқори таомни кўп тановул қилиш
• Иккинчи турдаги қандли диабе билан боғлиқ вазннинг ҳаддан ортиқ оғирлиги
• Семизлик

Жигар касалликлари ва саратони аломатлари эса қуйидагилардир:

• Кўнгил айниши ва қайт қилиш
• Кутилмаганда вазн йўқотиш
• Иштаҳа йўқолиши ёки озгина таомдан сўнг тўйиш ҳисси пайдо бўлиши
• Умумий заифлик ва чарчоқ аломатлари
• Қорин бўшлиғининг юқори қисмида (ўнг томони ёки ўнг курак остида)
• Жигарнинг катталашиши (гепатомегалия)
• Қораталоқнинг катталашиши
• Қорин дамлаши (асцит)

Шундай экан, жигарим соғлом бўлсин десангиз, қуйидаги профилактика чоралари ва маслаҳатларга амал қилинг:

• Соғлом турмуш кечиринг ва мувозанатли парҳезга риоя қилинг.
• Таомингизда барча маҳсулотлар: ёрмалар, оқсиллар, сутли маҳсулотлар, сабзавотлар, мевалар ва ёғлар бўлсин. Баргли сабзавотлар, брокколи, рангли карам, сабзи, оддий карам, олма ва ёнғоқларни ҳам унутманг.
• Янги мевалар ва сабзавотлар, кам янчилган буғдой нони, гуруч ва бошқа ёрмали маҳсулотларни кўпроқ тановул қилинг.
• Қон қуйишга тўғри келса, А, В ёки С гепатитидан зарарланиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.
• Шахсий тозаликка риоя қилинг, ҳожатдан сўнг, қўлингизни албатта ювинг.
• Сафарга чиққанизда тўғри келган сувни ичманг.
• Алкогол, тамаки в гиёҳвандлардан воз кечинг.
• Доимий равишда жисмоний машқлар қилинг.

Маслаҳатларга амал қилиб, доимо соғлом бўлишингизга тилакдошмиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жигарни асраш учун нималарни билиш керак?