08:40 / 25.04.2017
14 964

Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди

Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
Орамизда ширинликларни яхши кўрадиганлар кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ уларнинг калорияли эканлиги ва шу боис қоматга таъсир кўрсатиши ҳақидаги ўйлар бизга тинчлик бермайди. Парҳезшунослар бу борада қайғуришга ҳожат йўқлиги, зеро қомат бузилишидан қўрқмай, ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар ҳам мавжудлигини айтишмоқда. "Kun.uz" нашри шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Бундай маҳсулотларга, энг аввало, асал киради. У жуда калорияли, буни унутмаслик керак, лекин бошқа томондан, асал фойдали моддаларга шу қадар бойки, организм уни жуда яхши ва асосийси, самарали ҳазм қилади.

Ушбу маҳсулотни кундалик рационга қўшиб, шамоллаш билан боғлиқ барча касалликлардан ва ҳатто тумовдан ишончли халос бўлиш мумкин. Экспертлар тавсиясига кўра, асални ҳар куни 3-5 қошиқдан ошмаган миқдорда истеъмол қилиш керак.

Шунингдек аччиқ шоколад ҳам фойдали ҳисобланади, зеро унинг таркибига кирувчи барча компонентлари организмни фойдали моддалар билан тўйинтиради ва энергия захирасига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, аччиқ шоколад стрессга чидамлиликни оширади, шу боис сиз ҳатто оғир дамларда ҳам асабни асрашингиз мумкин бўлади.

Фойдали ширинликлар қаторида қуритилган меваларнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Тўғри, маҳсулот ҳаммага ҳам маъқул келмаслиги мумкин, лекин ёдингизда бўлсин - бу маҳсулотлар фруктоза ва глюкозага бой бўлиб, жуда фойдали ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди