16:57 / 25.04.2017
6 731

Ишингизни алмаштириш вақти келганини билдирувчи кўринмас белгилар

Ишингизни алмаштириш вақти келганини билдирувчи кўринмас белгилар
Иш жойида вақти-вақти билан ҳар хил ишкалликлар юз бериб туриши турган гап. Қайси биримиз ўз-ўзимизга бу ярамас жойдан дарҳол бўшаб кетишга сўз бермаганмиз? Ва кейин, бироз ўзимизга келганимиздан сўнг, узоқни кўзлаган кейинги режаларимиз айнан шу компанияда амалга ошиши эсимизга тушмаганми? Сизга ишни ҳақиқатан ҳам алмаштириш вақти келганини билдирувчи кўринмас белгилар тўғрисида айтмоқчимиз.

Якшанба куни эрталабданоқ сиз дам олиш кунлари тугаётганидан сиқила бошлайсиз. Ҳеч қандай иш билан машғул бўлишни хоҳламайсиз, чунки сиз олдиндан ўзингизни чарчагандек ҳис қиласиз.

Иш юзасидан ўтказилаётган муҳим тадбир арафасида тўсатдан грипп ёки радикулит билан оғриб қоласиз. Шу тариқа танангиз сиздан ёрдам сўрайди: «Мени ‘ўша’ ерга бориш заруриятидан қутқар».

Агар сиз ўзингиздан иш ҳақининг оширилиши ёки янги лавозимга тайинланиш фикримни ўзгартирармиди деб сўрасангиз ва ҳеч ўйланмасдан ақлингизга бирдан рад жавоби келса, иккиланмасангиз ҳам бўлади – эски жойда энди сиз мотивация топа олмайсиз.

Сиз қайта-қайта жойингиздан қимирлай олмаётган ёки жуда муҳим бир нарсани қилишга улгуролмай қолаётганингиз ҳақида тушлар кўра бошлайсиз. Шу йўсинда онгингиз сиз билан мулоқот қилади, яъни ҳақиқатан ҳам кетиш вақти келганини ниҳоят тушунишингизни айтмоқчи бўлади.

Манба: «Дарё»

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ишингизни алмаштириш вақти келганини билдирувчи кўринмас белгилар