17:58 / 29.04.2017
31 091

Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган уч маҳсулот

Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган уч маҳсулот
Америкалик шифокорлар ҳар бир инсон ҳар куни албатта истеъмол қилиши даркор бўлган учта маҳсулот номини айтишди.

Олма

Ҳар куни истеъмол қилиш зарур бўлган энг муҳим маҳсулотлардан биринчиси олмадир. У антиоксидант хусусиятларга эга табиий кимёвий моддаларга жуда кўп. Бундан ташқари, у саратоннинг баъзи бир турлари ва юрак-қон томир касалликларини олдини олишда самарали.

Сабзи

Тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, сабзи моддалар алмашинуви тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, ичак фаолиятини фаоллаштиради.

Грек ёнғоқлари

Бу маҳсулот қон босими ва холестерин миқдорини барқарорлаштиради.

Парҳезшуносларнинг фикрича, юқоридаги уч маҳсулот организм ҳужайраларини табиий тикловчилар бўлиб, шунингдек улар очлик ҳиссини йўқотади, организмни керакли витаминлар ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Бундан ташқари, сабзи ва ёнғоқларни йилнинг исталган даврида бемалол истеъмол қилиш мумкин.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган уч маҳсулот