11:47 / 02.05.2017
13 339

Музқаймоқни уйда тайёрлаймиз

Музқаймоқни уйда тайёрлаймиз
Маслаҳатлар ва тайёрлаш усуллари уйда тайёрланадиган ҳамма музқаймоқларга тегишли. Сиз уни махсус музқаймоқ тайёрланадиган идишда ёки музлатгичда ҳам тайёрласангиз ҳам бўлади.

Энг асосийси

Уйда, музлатгич камерасида тайёрланадиган музқаймоқлар яхшилаб аралаштиришни талаб қилади. Тайёрлаш давомида бу ҳар 20 дақиқа — 1 соатда 3—5 марта бўлиши мумкин.

Агар махсус музқаймоқ тайёрланадиган идишдан фойдаланмоқчи бўлсангиз — аралашмани жойлаштиришдан олдин идишни совитинг.

Фақат яхши озиқ-овқатларни танланг

Музқаймоқнинг масаллиқлари қанча яхши бўлса, у шунча мазали чиқади.

Агар калориясини ҳисоблаётган бўлсангиз, буни кейинга қолдиринг

Чунки музқаймоқнинг мазаси ва кремининг тузилиши унинг таркибидаги ёғга боғлиқ. Агар ёғи олинган озиқ-овқатлардан фойдалансангиз — юмшоқ ва майин музқаймоқнинг ўрнига сиз — кристалл тузилишли музга эга бўласиз.

Хушбўй ҳид берувчи зираворлар қачон қўшилади?

Зираворлар, айниқса экстрактлар ёки хушбўй спирт энг охирида, музқаймоқ учун тайёрланган масса совигандан сўнг қўшилади.

Ёнғоқлар, янги ёки қуруқ мевалар, шоколад бўлаклари қўшиш

Улар музқаймоқ деярли қотгандан кейин қўшилса самараси яхшироқ бўлади. Қўшимчалар совуқ ҳолда бўлиши керак, шунинг учун уларни фойдаланишдан олдин совитгичга қўйинг. Қўшганингиздан сўнг яхшилаб аралаштиринг.

Уйда тайёрланган музқаймоқни сақлашда муз пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Агар сиз музқаймоқни кўп миқдорда тайёрлаб, уларни музлатгичда сақламоқчи бўлсангиз, унда муз пайдо бўлмаслигининг иложи йўқ.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Музқаймоқни уйда тайёрлаймиз