15:53 / 02.05.2017
6 963

Машқлардаги муваффақиятнинг асосий сири

Машқлардаги муваффақиятнинг асосий сири
Уйингизда кўплаб машқ бажарувчи аппаратларнинг йўқлиги сизнинг машқларингиз самарасини камайтирмайди. Аксинча, бажариладиган машқлар тури қанча кам бўлса, уларнинг самараси шунча кўп бўлади.

Бошида ўзингиз оддий саволга жавоб беринг: машқ қилишда энг муҳими нима?

Кимдир машқ қилишда асосийси — бу мушакларни ҳис қилиш деб айтади. Фараз қиламиз, бу ҳақиқатан ҳам шундай. Оддий тажриба ўтказиб кўрамиз. Қўлингизни тирсакдан букинг ва мускулларни куч билан таранг қилинг. Қандай, мушакларни ҳис қилдингизми? Машқларни тамомлаш мумкинми?! Менимча, йўқ. Демак, ҳиссиёт — бу ҳали ҳаммаси эмас.

Самарали фитнеснинг асосий қоидасини эсда тутинг: қомат ўзгаришни бошлаши учун машқлардаги юкламалар ҳам ўзгариши керак, яъни улар кўпайиб бориши керак.

Юкламани қандай ошириш керак?

Машқларни уйда бажарсангиз, сиз ҳар доим ҳам уларга оғирлик қўша олмайсиз, лекин бу ҳам муаммо эмас. Сиз худди шу суръат билан машқларнинг такрорланиш сонини оширишингиз мумкин.

Ўтириб туриш

Оёқлар ва думба учун ўтириб туришдан кўра яхшироқ машқлар йўқ. Бундан ташқари, ўтириб туриш сон, бел ва ҳатто қорин мушакларини ҳам ишлатади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Машқлардаги муваффақиятнинг асосий сири