22:29 / 10.05.2017
9 264

Контакт линзаларнинг афзалликлари ва камчиликлари нимада?

Контакт линзаларнинг афзалликлари ва камчиликлари нимада?
Контакт линзалар аллақачон миллионлаб кишилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланган, чунки улар ёрдамида нафақат кўриш қобилиятини тўғрилаш, балки кўз рангини ўзгартириш ва ҳатто баъзи касалликларни даволаш ҳам мумкин, деб ёзади Hordiq.uz. Лекин кўпчилик, линзаларни тақиш баъзи ноқулайликларга олиб келишидан хавотир олишади. Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўриб чиқамиз.

Линза тақишнинг афзалликлари:

Ташқи кўриниш
Гўзаллик – бу энг асосийси эмаслигига ўзимизни ва бошқаларни ишонтиришга қанчалик уринмайлик, биз ҳаммамиз ёқимли бўлишни истаймиз. Кўзойнаклари туфайли тортинадиган кўпчилик қизлар линза тақишлари билан ҳақиқий соҳибжамолларга айланишади.

Об-ҳаво ўзгаришларига қарамаслик
Линзаларга ёмғир томчиси ва қорнинг тушмаслиги унинг ноқулай об-ҳаводаги муносиб афзаллигидир. Кўзойнакларда қандай ноқулай бўлишини эсланг: ёзда улар қаншарингиздан тушиб кетаверади; ёмғирда эса ойнаси томчилар билан қопланиб қолади.

Камчиликлари

Линзанинг бевосита кўз ичида жойлашиши
Баъзи таъсирчан кишилар учун кўз қорачиғига бегона нарса тегиб туриши, шунингдек, кўзга бир кунда камида икки марта тегиниш зарурлигини англаш жиддий руҳий тўсиқ бўлиши мумкин.

Парвариш қилиш қийинлиги
Контакт линзалар кўзойнакларга қараганда кўпроқ эътибор беришни талаб қилади. Бундан ташқари, уларни жуда тоза қўллар билан ушлаш, шунингдек линзаларни сақлаш ва ишлатишда керак бўладиган ҳамма зарур нарсаларни тоза тутиш лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Контакт линзаларнинг афзалликлари ва камчиликлари нимада?