21:24 / 13.05.2017
6 610

2017 йил 14 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

2017 йил 14 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
14 май куни фақат ўзингиз маза қиладиган ишлар билан банд бўлишингизни юлдузлар маслаҳат беришади. Зерикарли ва фойдаси йўқ ишлар учун куч сарфламанг. Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суради. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатларга бироз «шира» киритиш керак шекилли. Пул топиш, даромад олиш масаласида фақат қалбингиз амрига бўйсунган ҳолда иш кўринг. Акс ҳолда йўқотишларга юз тутасиз. Қалбингиз ҳамкасблар орасидаги обрўйингизни ҳам яна бир поғона юқорилатиб қўйишга қодир.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Ҳаётингиздаги танаффус юз бериши мумкин бўлган барча жараёнлардан қочинг. Хавф кутилмаганда ва кутилмаган тарафдан раҳна солиши мумкин. Атрофдагилар, уйдагилар билан муносабатларни илиқлаштиришга интилаверинг. Саломатлигингизни жиддий назорат қилинг. Ота-онангиз кексайган бўлса, улардан албатта хабар олинг. Моддий жиҳатдан бугун қийинчилик кўрмайсиз. Худо хоҳласа, кечқурунга бориб аҳволингиз яхшиланади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
14 май куни тадбиркорларга шубҳали ҳужжатлар ва шартлашувларга имзо қўймаслик тавсия этилади. Агар шундай қилишга тўғри келса, ўша ҳужжатни чуқур ўрганиб чиқинг. Уйда ҳам, кўчада ҳам сергакликни, эҳтиёткорликни қўлдан берманг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Бугун молиявий аҳволингиз ёмон бўлмайди. Аммо юлдузлар йирик харидларга қўл урмасликни маслаҳат беришмоқда. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун анча-мунча қийинчиликларни бошдан кечиришингиз, катта-кичик тўсиқларга дуч келишингиз мумкин. Аммо бу сизнинг фойдангизга. Оиланинг қадрига илгаригидан яхшироқ ета бошлайсиз. Яқин инсонларни кўпроқ қадрлай бошлайсиз. Молиявий йўқотишлар ҳам ўша тўсиқлардан бири бўлиши ҳеч гап эмас. Харажатлар бобида сергак туринг. Имкон туғилди дегунча кекса ота-она, қавм-қариндошнинг ҳолидан хабардор бўлиб дуоларини олинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
14 май куни арслон буржи вакиллари етакчилик одатларини ташлаб, кўнгилга яқин юмушларни адо этишлари тавсия қилинади. Шундай иш топингки, ўзингиз маза қилинг. Тушдан кейин ўзга шаҳарга зарур юмуш билан жўнаб кетишингиз кутилади. Вақтинчалик мушкулотлар, молиявий муаммоларни ҳал этишда яқин дўстлар ёрдамга келишади. Агар кун давомида ҳар бир ишга файласуфларча ёндоша олсангиз, албатта ғолиб бўласиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун эрта тонгданоқ паризод буржида туғилганларнинг кайфияти дам олиш жараёнини бошдан кечира бошлайди. Аниқроғи, қалбингизда байрам бошланади. Саломатлигингиз ҳам тобида бўлади. Пул танқислигидан азоб чекмайсиз. Оилада хотиржамлик, аҳиллик кезади. Бирор ишни бажаришда фақат ўз кучингиз ва имкониятингизга суянинг. Кечқурунга яқин пулнинг ўзи қидириб келиши кутилмоқда. Сурункали хасталикка чалинганлар соғлиқни тез-тез назорат этиб турсалар фойдадан холи бўлмасди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
14 май куни экспериментларга умуман йўл берманг. Бу сизга фақат зиён етказади. Куннинг иккинчи ярмига ўтиб зарур иш билан бошқа шаҳарга сафар қилишингиз кутилади. Сафар сиз учун муваффақиятли кечади. Шахсий ҳаётда эса яқинларингиз билан расмий оҳангда зинҳор сўзлаша кўрманг, орангизда келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Кечқурун соғлиғингизни парвариш қилинг, овқатланиш ва ичимликлар ичишда зарур меъёрларга амал қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун янги билимлар олиш сиз учун фойдали кечади. Агари ёз ойларида саёҳатга отланишни режа қилиб қўйган бўлсангиз, бугундан ҳаиракатни бошлашингизга тўғри келади. Оила қурмаганларнинг айримлари кўчада тасодифан бўлғуси жуфтини учратиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Соғлиғингиз панд бера бошласа, «Тез ёрдам»га муожаат этинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
14 май куни кўнглингиз азартли ўйинларни, саргузаштларни тусаб қолиши мумкин. Шундан ўзингизни тия олсангиз, марра сизники бўларди. Чунки бу жараёнда йўл қўйилган арзимас хато сиз учун жуда қимматга тушиши тайин. Саломатлигингизни бугун дам олиш куни ҳам бемалол текширтириб олишингиз мумкин. Эски касалликлар, аллергия қўзғалиш хавфи бор, шунинг учун эҳтиёт чораларини кўриб қўяверинг. Кечқурун ёлғиз қолинг, дам оласиз, дунё ташвишларидан холи бўласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Оила қурмаганлар бугун учрашувлардан, романтикадан умид қилмасалар ҳам бўлади. Бу соҳада вақтинчалик танаффуслар кутилади. Ишларингиз, шахсий ҳаётингиз кўнгилдагидек кечади. Ортиқча ҳаракатлар содир этишингиз шарт эмас. Кечқурунга яқин танишлардан бири сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Бу сиз учун жуда ёқимли кечади. Розилик бераверинг. Чунки бошқа ташкилотлар сизни ишга таклиф этибдими, демак, сиз профессионалсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
14 май куни пул ҳақида ўйлашдан тийилиб, маънавиятга эътибор қаратсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Ўтганлар ҳақига дуолар ўқиш, ота-она ўтиб кетган бўлса, чироғини ёқиш ҳам сизга руҳий енгиллик ато этади. Ишларингиз, ҳаётингиз яхши тарафга қараб силжий бошлаганини ҳис этасиз. Шахсий ҳаётда хатоликларга йўл қўйишингиз кутиладиган бўлса, қалбингиз огоҳ этади, ишонаверинг. Саломатликни ҳар қадамда қадрланг, эҳтиётланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун сизга қуёшли кунни ваъда қилишган. Қуёш нафақат атрофингизда, балки қалбингизда ҳам нур тарата бошлайди. Оғриқли нуқталар оғриқлардан халос бўлади. Жонингиз тинчланади. Олис сафар бугун сизга муваффақият келтирмайди. Кунни томорқада ишлаб ҳам мазмунли кечирсангиз бўлади. Айни бугун сиз учун жисмоний зўриқишлар жуда зарур. Моддий жиҳатдан кечки пайт кўнглингиз тўлиши кутилади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 2017 йил 14 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...