17:51 / 17.05.2017
10 673

Қўнғироқ қилмагин — Олтидан кейин, Ахир, Уйда Хотин… Ва Болаларим…

Қўнғироқ қилмагин — Олтидан кейин, Ахир, Уйда Хотин… Ва Болаларим…
Қўнғироқ қилмагин —
Олтидан кейин,
Ахир,
Уйда Хотин…
Ва Болаларим…
— Ноқулай аҳволга
Солмагин мени?!
“Гўдок”лар ташлама
Менга бетиним!
Телефонни ўчирсам…
Шубҳада Хотин!
Гумонлар
Ўтида қоврилар жони.
Пайсалга солмасдан,
Мендан яширин; —
…“Титкилар —
Телефоннинг
Хотирасини?!”.
Телефонни ўчириб…
Гоҳо яшириб,
Шу тахлит яшайман…
Ҳалакда жоним.
Қўнғироқ овози?!
Тушаман чўчиб,
Адашган абонент…
Азобда жоним…

Равшан Ганс Рустамов

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қўнғироқ қилмагин — Олтидан кейин, Ахир, Уйда Хотин… Ва Болаларим…