09:31 / 18.05.2017
10 307

Кулинг умрингиз узаяди: Кун кулгуси...

Кулинг умрингиз узаяди: Кун кулгуси...
Пулдордан сўрашди:
— Суюқоёқнинг хизматидан фойдаланиш учун ҳаётингизда бир марта бўлсин чопганмисиз?
— Йўқ, ҳеч қачон чопмаганман. Шошилмасдан, аста-аста, ими-жимида борганман.
* * *
Тунги қиморхона қўриқчиси эркакка деди:
— Кечирасиз, сизни қиморхонага кирита олмайман.
— Нега?
— Бўйинбоғ тақмагансиз.
— Ана, анавини қаиранг, қип-яланғоч-ку!
— Тўғри, аммо у кирмаяпти, чиқиб кетяпти.
* * *
Қора бозорда.
— Ока, мана шу соатни сотиб олинг! Швейцария соатининг асл нусхаси бу!
— Шунақами? Майли, оламан. Мана сизга АҚШ долларининг асл нусхалари!
* * *
Муаллима ўқувчидан сўради:
— Тошматов, мактабни битиргач, ким бўлмоқчисан?
— Космонавт.
— Космонавт бўлиш учун узоқ вақт ва аъло баҳоларга ўқиш керак!
— Ишонмайман. Ана, Белка ва Стрелкаям умуман ўқимасдан космонавт бўлган!
* * *
Хотин эрини уришяпти:
— Қачонгача бегона аёлларга чопасиз-а? Уч боламиз бор, аммо ҳали биронтасигаям оталик қилолмагансиз!
* * *
Бойваччанинг ўғли отасидан сўради:
— Дада, севган қизим иккаламизга кечқурун машинангизни бериб тура оласизми?
— Ҳа, аммо машинанинг бир грамм ҳам бензини қолмаган.
— Бизга бензиннинг керагиям йўқ.
* * *
Тиллерсон Москвага келгач, Лавровдан сўради:
— Нега май ойидаям сизларда ҳаво совуқ?
— Чунки бизда май ойида қишолча гуллайди.
— Э, нега экасизлар унда ўша қишолчани?
* * *
— Салом, Эшматов!
— Кечирасиз-у, опа, мен Эшматовмас, Назираман!
— Назира-пазирани билмайман. Эримнинг телефонига Эшматов деб сақлангансан!
* * *
Қандолат маҳсулотлари дўконига эски мижозлардан бири кириб сотувчига деди:
— Хотинимнинг туғилган кунига махсус торт тайёрлаб берсангиз!
— Шами нечта бўлсин?
— Нечта бўларди? Ҳар доимгидек 25 та.
* * *
Таксилар тўхтайдиган жойга ёпиштирилган эълондан:
— 31 декабр куни соат тунги 02: 00 да мени Марказий бозор кўчасидаги уйимга олиб бориб қўйган такси ҳайдовчиси! Сизга тушаётиб ортиқча ҳақ тўлаб қўйибман! Зудлик билан тери-таносил хасталиклари врачига учрашинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кулинг умрингиз узаяди: Кун кулгуси...