21:44 / 21.05.2017
6 096

22 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..

22 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
22 май куни бўлиб ўтаётган ҳолатлар, воқеа-ҳодисаларни жуда яхши англай оладиган даражада сергак бўлишингиз кутилади. Одамлар билан мулоқотда уларнинг сўзини бўлмаган ҳолда ҳар бир фикрларига одилона баҳо беришга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуда тезкор бўлишингиз лозим, акс ҳолда оғиздаги ошни олдириб қўйишингиз ҳеч гапмас. Оила қурмаганларни бугун романтик учрашув кутади. Дадилроқ бўлинг! Соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Юлдузлар бугунингиз анчагина оғир кечишини башорат қилишган. Сиз кун давомида эҳтиёткор бўлишингиз лозим. Чунки арзимаган ишни адо этишда ҳам қўпол хатога йўл қўйишингиз мумкин. Айниқса, фирибгар ва иккиюзламачилардан эҳтиёт бўлинг. Молиявий муаммони ҳал этиш ҳам сизга осон кечмайди. Бироқ бир нарсани ёдда тутинг, қийинчилик, пешона тер эвазига ишлаб топилган пулнинг мазаси ўзгача бўлади.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
22 май куни обрўли, бадавлат танишлар қаноти остида бўлишингиз тавсия этилади. У инсон сизни қаттиқ ҳурмат қилади, қадрлайди. Шундай экан, сизни ҳеч қачон аросатда қўймайди. Иш жойингизда танаффуслар, қисқартиришлар, кимларнидир янги лавозимга ўтказиш каби жараёнларга гувоҳ бўласиз. Аммо лавозимдан ўзингиз ҳам қуруқ қолмаслигингиз эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиб, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Юлдузлар бугун ҳамма ишни йиғиштириб қўйиб табиат қўйнида дам олишни маслаҳат беришмоқда. У ерда сиз ҳаво алмашасиз, организмингиздаги моддалар алмашинуви меъёрий даражага етади. Оилангизда хотиржамлик, аҳиллик ҳукмрон бўлади. Бугун яқин ўтмишни умуман ёдга олманг. Дарвоқе, иммунитетингиз анча пастга тушган, демак, витаминга бой мевалар истеъмол қилишингиз шарт.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
22 май куни шахсий ҳаётда, ишхонада тинчлик, осудалик яратмоқчи бўлсангиз, ҳеч ким сизнинг йўлингизни тўса олмайди. Қолаверса, юлдузларнинг ўзи сизга шу масалада яқиндан кўмак беришади. Рашк деган нарсани шахсий ҳаётингиздан чиқариб ташланг. Фақат угина ҳаётингизни заҳарлашга қодир. Моддий жиҳатдан бақувват бўлишингиз бугун жуда мушкул кечиши кутилмоқда. Шуни деб анчагина асабийлашиб олишингиз ҳам мумкин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Юлдузлар яқин кишиларингизга нисбатан ишончни йўқотмасликка чақиришмоқда. Улардан асло сир яширманг. Чунки яқинларингиздан содиқроқ дўст бу дунёда йўқ. Кун давомида яқин масофага хизмат сафари уюштиришингиз кутилади. Керакли одамлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш бугун осон кечмайди. Куннинг иккинчи ярмида сурункали хасталикка чалинганлар саломатликни бир кўздан ўтказиб олмасалар бўлмайди.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
22 май куни илгари жанжаллашган қариндошларникига бориб ўзингиз кечирим сўранг. Уялманг, улар қондошлар, ҳамиша, абадий шундай бўлиб қолишади. Бугун суд жараёнлари, жарима тўлаш каби ҳодисалар муваффақиятсиз кечади. Кечқурунга бориб қўлингиз пул кўради ва йирик харидлар қилиш учун дўконга чопасиз. Ишонинг, ўша харидлар рўзғордаги энг катта бир муаммони ҳал қилиб беради.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Ҳурматли тадбиркорлар, ҳамкорлик қилиш учун кўз остингизга олиб қўйган таниш одамни аввал яхшилаб ўрганиб чиқинг. Йўқса, чув тушиб қоласиз. Кечки пайт кимдир сизга хориж сафарини таклиф этиши мумкин. Бу масалани обдон ўйлаб кўришингиз керак. Муҳаббатда бўлиб ўтаётган воқеаларнинг барчаси олдиндан тузган режангиз бўйича кечади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун эрталабдан кайфиятингизда ижобий ўзгариш сезилади. Бу бекорга эмас, албатта. Сиз ишингиз хусусида туни билан оригинал ғояларни хомчўт қилиб чиққансиз. Худди ўша ғоялар раҳбариятга маъқул келади ва сиз нафақат олқишларга, балки мўмай мукофот пулига ҳам эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида яқинда танишган танишларингиздан бири сизга руҳий зарар етказиши мумкин. Шошилманг, ундайларни худога солинг, албатта Яратган ҳисоб-китобини қилади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугун ҳар қандай яхши ниятга йўқотишларсиз, асабийлашувларсиз етасиз, иншооллоҳ. Оила қурмаганлар кун давомида бўлғуси тақдирдошини учратиб қолиши ҳам мумкин. Аммо иш жойингизда ҳамкасблар билан кичик кўнгилсизликлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Улар билан муносабатлар яхшилигича қолиши учун сабр ва артистона муомала зарур бўлади. Кечқурун иложи борича кўпроқ пиёда йўл босинг, саломатлигингиз учун фойдаси бор.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
22 май куни куннинг биринчи ярмидаёқ тасодифан қўлингизга катта пул келиб тушиши мумкин. Олдинига маза қилиб зиёфатлар уюштириш, харидларни амалга ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин фикрингиздан қайтасиз. Тежамкорлик зарурлиги ёдингизга тушади. Шахсий ҳаётингизда арзимаган баҳона билан жанжал содир бўлиш хавфи бор. Шунинг учун яқинлар билан мулоқотда эҳтиёт бўлинг. Соғлиғингиз кечки пайтга келиб панд бера бошлаши мумкин. Юлдузлар башорат қилишича, бош оғриғидан шикоят қила бошлайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар балиқ буржи вакилларига бугун у ишдан бу ишга сакраб ўтиб овора бўлмасликни маслаҳат беришади. Бир ишни охирига етказгандан кейингина бошқасига ўтсангиз, унум яхши бўларкан. Кечқурунга бориб вужудингизда кучли чарчоқ туя бошлашингиз мумкин. Саломатликни асранг, уни пулга сотиб олиб бўлмайди. Башарти танангизда ёқимсиз ҳолатлар пайдо бўла бошлаганини сезсангиз, дарров врач чақиртиринг.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 22 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?..