23:26 / 21.05.2017
76 432

Аёл танаси ҳақида қизиқарли фактлар

Аёл танаси ҳақида қизиқарли фактлар
Аёл – жумбоқ. Бироқ олимлар жумбоқларни ечишдан чарчамаяпти. Қуйида нафис жинс вакилларининг танасига хос айрим жиҳатлар ҳақида фактлар келтирамиз.

1. Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик.

2. Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.

3. Аёллар эркаклардан икки баробар тезроқ киприк қоқади.

4. Эркак аёлга боғланганидан кўра аёл эркакка қаттиқроқ боғланган. Шунинг учун аёллар оила қуришга қаттиқроқ интилади. Бу окситоцин даражаси ошиқлиги билан боғлиқ.

5. Аёлларнинг иммунитети эркакларникидан кучлироқ бўлади.

6. Аёлларнинг тилида таъм сезиш рецепторлари кўпроқ бўлади.

7. Аёлларда оғриқ рецепторлари кўпроқ, бироқ шамолллаш жараёнларини блокловчи эстроген сабабли нафис жинс вакиллари дардга бардошлидирлар.

8. Аёллар эркаклардан кўра рангни яхшироқ ажратади, чунки ранг ажратиш хусусияти Х-хромосома билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

9. Аёлларнинг териси эркакларникидан 10 марта сезгирроқ.10. Аёлларнинг кўкрагида мушак тўқималари йўқ.

11. Аёлларнинг мушак ва пайларида коллагендан эластин кўпроқ, шу сабабли аёллар эгилувчанроқ бўлади.

12. Аёллар эркакларга қараганда юқори частотали товушларни яхшироқ ажратишади.

13. Аёл миясининг электр фаоллиги ухлаган вақтда бор-йўғи 10 фоизга камаяди, шу сабабли аёллар сергак ухлайди.

14. Аёллар ширин таъмни эркаклардан анча яхши ажрата олади.

15. Аёлларнинг нутқи учун миядаги иккита марказ масъулдир, шунинг учун улар бир кунда 8 мингтача сўз айтиб, 3 мингга яқин товуш ва 10 минг новербал сигналдан фойдалана олади. Бу кўрсаткичлар эркакларда икки баробар камдир.

16. Аёлларнинг ҳид сезиш ҳисси эркакларникидан яхшироқлиги туғма хусусиятдир.

17. 80 фоиз аёлларнинг бир кўкраги (кўпинча, чапи) бошқасидан каттароқ.

18. Аёлларнинг периферий (четки) кўриш хусусияти устунроқ. Эркакларда эса туннелча кўриш хусусияти.

19. Аёлларнинг бўйни эркакларникидан ҳаракатчан ва эгилувчан. Шу сабабли чақирганда, аёллар бўйни билан бурилиб қарайди, эркаклар бутун танаси билан ўгирилади.

20. Соч тўкилиш рецессив белгиси ўғилга онасидан ўтади.

21. Иккита Х-хромосомага эгалиги сабаб аёлларда касаллик асорати ва хроник касалликлар кам намоён бўлади.

22. Аёллар бир йилда ўртача 30тадан 64тагача йиғлайди. Эркаклар бор-йўғи 6-17 марта (бу ғарб олимларининг кузатуви, аслида бундан ҳам камроқ бўлиши табиий).

23. Ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизи еб бўлмайдиган нарсаларни егиси келади.

24. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонлари, айниқса, овуляция даврида безовталик ва хавф ҳиссини орттиради. Шунинг учун аёллар хавф ҳиссини эркаклардан кўра яхшироқ сезади.

Муҳтарам аёллар, сиз бетакрорсиз. Бу ҳатто организмингизнинг кимёвий таркибида ҳам сезилади.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёл танаси ҳақида қизиқарли фактлар