Америкалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, кунига 30 дақиқалик югуриш умрни 9 йилга узайтирар экан. Тадқиқот натижаси фитнеснинг аъзоларимизга қанчалик ижобий таъсир қилишини яна бир бор исботлаб берди. Олимларнинг қайд қилишларича, доимий жисмоний ҳаракатлар ҳужайралар қаришини секинлатади ҳамда умрнинг узайишига хизмат қилади.
Ҳафтасига 5 кун мунтазам равишда ярим соатдан югуриш инсон умрини 9-10 йилга узайтиради. Бундай югуриш машқлари ажин тушиши ва сочнинг оқаришини ҳам секинлаштиради. Ўрта ёшли кишиларда организмдаги ҳужайралар жуда мустаҳкам бўлиб, силлиқ тери, қалин сочлар ва юқори даражадаги энергия билан таъминлайди. Аммо йиллар давомида ҳужайралар мустаҳкамлиги кучсизланиб боради, ҳужайраларнинг ўзи эса ҳалок бўла бошлайди.
Афсуски, бу ҳолат юзга ажинлар тушиши, сочнинг оқариши ҳамда тери остидан томирларнинг бўртиб чиқиб қолишига олиб келади. Бироқ жисмоний ҳаракатлар ушбу жараённи секинлатишига таъсир ўтказа олади. Тадқиқотлар шуни исботлайдики, машқларни фаоллик билан бажарган инсонларда теломерлар кўрсатгичи анча узун бўлади.
Теломерлар – хромосомалардан иборат бўлиб, уларнинг узунлигига қараб, қариш жараёни ҳам секинлашади. Шунингдек, теломерларнинг узунлиги чиройли ташқи кўриниш ва қадди-қоматни тетик бўлишини ҳам таъминлайди.
“Паспортда ёшингиз 40 бўлса, бу кўринишинингиз ҳам 40 ёшда дегани эмас. Жисмоний фаолликнинг даражаси бизнинг аъзоларимиздаги қариш жараёнининг тезлигига таъсир кўрсатади”, дейди тадқиқотчилардан бири.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?