22:20 / 27.05.2017
6 793

28 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...

28 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
28 май куни ҳаётингизда ўзингиз умуман кутмаган ҳодисалар содир бўлиши кутилади. Уларнинг ярмиси ишингиз, қолгани шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Ҳодисалар ичида кўнгилсизроқлари ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бирига ҳазил-мутойиба билан муносабат билдиринг. Шунда саломатлигингизга ҳам, кайфиятингизга ҳам путур етмайди. Бугун автомобилда қаергадир бориш, дарё транспорти ҳамда самолётда сафарга кетиш кўнгилсизлик келтиради. Кечқурун албатта рўзадорларга хизмат қилинг, савоби тегади.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Бугун юлдузлар эрталабданоқ ишингиз масаласида бир қарорга келишингизни маслаҳат беришади. Келгусида мавқеингиз ошишини, маошингиз миқдори ортишини хоҳласангиз, қарор чиқаришда ўзингизга нисбатан адолатли бўлинг. Кун давомида оила қурмаганларнинг баъзи бирлари анчадан бери кўз остига олиб юрган инсон билан суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлиши мумкин. Кечқурун фақат саломатлик ҳақида қайғуринг. Саломатликни сақлаш учун хизмат қилувчи барча қоидаларга амал қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
28 май куни ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу вазиятдан фақат ақл ҳамда сергаклик йўли билан чиқиб кета оласиз. Саломатлигингиз хавф остида қолмасин десангиз, бугун спортнинг фаол турлари ва азарт ўйинларга яқин борманг. Айниқса, ўзингизни яхши ҳис этмаётган бўлсангиз, бу нарсалар сизни баттар қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Кечқурун қоронғи тушгач, албатта тоза ҳавода сайр қилинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Агар гап молия масаласига бориб тақалса, фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш кўринг. Ўзгалар маслаҳати сизни чалғитиши, хатоликларга йўл қўйишингиз мумкин. Аллакимлар сизни катта пул билан қизиқтириб, йўлдан уриши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун сергакликни қўлдан берманг ва ҳеч кимга ишонманг. Тадбиркорлар учун фойдали шартномаларни имзолаш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун саломатлигингизни назоратда ушланг. Рўза тута бошлаган бўлсангиз, жисмоний зўриқишларга йўл берманг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
28 май куни кеча содир бўлган қандайдир жанжални бартараф этиш пайида бўласиз. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Ҳар бир ишни амалга оширишда ҳушёрликка алоҳида эътибор қаратинг. Оила қурмаганлар бугун романтикадан умид қилмасалар бўлади. 28 май куни сиз жисмоний меҳнатга зўр беринг, фойдасини кейин сезасиз. Соғлиғингизни сақланг, ҳаво иссиғида оғир ҳазм бўлувчи таомлар ҳатто юракни беҳаловат қилиши мумкин. Кўпроқ суюқлик ичинг, ғуборлар кетади.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Паризод буржида туғилган тадбиркор дўстларимиз бугун хориж фирмаларидан бири билан узоқ муддатга мўлжалланган шартномани имзолашлари кутилади. Сиз буни азалдан орзу қилардингиз, аммо сергакликни йўқотманг. Рўзғорингизда майда-чуйда муаммолар жуфтингиз ва сизнинг орангиздаги муносабатларга путур етказмаслиги учун ҳаракатингизни қилишингизга тўғри келади. Кечқурун уйингизга рўза муносабати билан меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
28 май куни нима иш қилишингиз, қандай иш олиб боришингизни аниқ билишингиз зарур. Аниқ режасиз ишлар бароридан келмаслиги мумкин. Агар кун давомида шамоллаш ёки бошқа хасталик белгиларини пайқасангиз, дарҳол чорасини кўринг. Фақат ўзингизга ўзингиз табиблик қилманг, муаммо катталашиб кетиши мумкин. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг. Рўза тутишга бел боғлаган бўлсангиз, соғлиқ масаласини алоҳида назорат қилинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун биринчи навбатда молиявий аҳволингиз автомат тарзда яхшиланади. Бу ишда бадавлат танишлардан бири ёрдам беради. Муҳаббатда нафақат жуфтингиз, балки ўзингизга нисбатан ҳам тўғрисўз бўлишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Кечки пайт уйингизга олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари кутилади. Соғлиқни эҳтиёт қилинг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
28 май куни оила қурмаганлар кимнидир кўради-ю, тамом, ростакамига севиб қолганларини ҳис этишади. Юрак ростдан ҳам жиз этади. Ишқилиб бу бир умрлик бўлсин. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бирининг сизга маълум бўлмаган сирларидан воқиф бўласиз ва ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Юлдузлар шундай башорат қилишган. Кечки пайт табиат қўйнига дам олиш учун жўнаб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Юлдузлар бугун сизни янги танишувлар ва у қадар узоқ бўлмаган манзилга сафар кутишини башорат қилишмоқда. Оила қурмаган дўстларимизнинг айримлари айнан бугун ЗАГС бўлимига бўлғуси жуфти билан ташриф буюриши кутилмоқда. Молиявий муаммолар сизнинг фойдангизга ҳал бўлмаслиги мумкин. Аммо бундан фожиа ясаш шарт эмас. Агар ўз вақтида дўстларга мурожаат этсангиз, бу муаммони ҳам ечасиз.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
28 май куни ўзгалар фикри, режалари ва хоҳишлари билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Бусиз муаммоларни бартараф эта олмайсиз. Кун давомида фирибгарлар ва киссавурлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Йўқса, катмонни бой бериб қўйишингиз хавфи бор. Кечқурун телевизор қаршисида ўтиришдан кўра ҳаракатли машқлар билан шуғуллансангиз, саломатликка кони фойда бўларди.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Юлдузлар бугун сизга ажойиб ва қизиқарли кун ваъда қилишмоқда. Кайфиятингиз аъло даражада бўлиши кутилади. Хизмат сафарига чиқасиз, бу сафар ҳам сиз учун муваффақиятли кечади. Лекин ҳозирги иссиқ кунда биринчи навбатда соғлиқни эҳтиёт қилишни унутманг. Кечқурун бўш вақтингизни оила аъзоларингизга бағишланг! Тоза ҳавода қилинган сайр тунда тиниқиб ухлашингиз учун замин яратади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 28 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?...