12:02 / 29.05.2017
11 962

Юз ранги барчасини ошкор қилади…

Юз ранги барчасини ошкор қилади…
Қадимги Шарқнинг барча табиблари (Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Осиё) юзни ўқиш санъатини (физиогномика) пухта эгаллаганлар. Бу, айниқса, хасталикларни аниқлашда қўл келиб, касаллик бемор юз ранги ва суяк тузилишига қараб аниқланар эди. Юз ранги ҳар биримизда соғлиқ барометри ва ички руҳий туйғулар кўзгусидир. Масалан, буюк император Юлий Цезар саркардалар довюраклигини юз рангига қараб ажратарди. Хавф пайтида ботир қизаради, қўрқоқ оқаради, деб ҳисоблар ва ҳеч қачон адашмас эди. Шарқ табиблари асосан юзнинг пушти, қизил, рангпар, буғдой ранг ва кўкиш каби рангларини фарқлайдилар. Шунинг учун, ҳар қандай вазиятда, суҳбат ёки учрашувда сиз ҳам, энг аввало, суҳбатдошингиз юз рангига эътибор қаратишингиз муҳим. Шунда сиз муомалада кўзлаган натижага эришишингиз мумкин.

Пушти юз – терининг пушти ранги кечиримлилик, ҳар хил жанжал ва низолардан ўзини олиб қочувчи ёки ундай ҳолатлар олдини олишга уринувчи шахсга хос. Бундай киши табиатан юксак ақл эгаси бўлиб, доимо ўз билимларини чуқурлаштириб боради. У мулойим ва романтик. Шовқинни ёқтирмайди, сокин, босиқ гапиради. Асосан, болаларнинг юзи пушти рангда бўлгани учун улар кечиримли, кучли хотирага эга бўладилар.

Қизил юз – бундай ранг шахс соғлигида қандайдир камчилик борлигини билдиради. Нафас йўллари ёки қон босими билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади. Характерига кўра, бундай кишилар фаол, мустақил фикрга эга бўладилар. Уларнинг фикрига қўшилмаган ёки менсимаган шахсларга нисбатан муросасиз, тажовузкорлиги билан ҳам ажралиб турадилар. Бундай ҳолатда фақат яхши сўз, мақтов билан уларни тинчлантириш мумкин. Халқда бундай кишиларни “ўт одам” деб баҳолашади, психологлар “холерик” деб атайдилар. Шу билан бирга қизғиш-пушти рангли юз эгаси очиқ ҳавода кўп бўлишни, саёҳатни, жисмоний меҳнатни хуш кўради. У табиатан босиқ шахс ҳисобланади.

Рангпар юз – руҳий тушкунликка мойилликни билдиради. Бундай шахслар ўз муаммоларини бошқаларга нисбатан 10-100 баробар оғир деб ҳисоблашади. Камҳаракат бўлиш билан бирга, улар жисмоний меҳнатни ёқтирмайдилар. Шунинг учун, қўпроқ ижодий фаолиятни танлашади, кўп нолишади, нутқи тез ўзгаради, бир шошиб, бир секин гапирадилар.

Юқорида келтирилган ранглар кўпинча аралаш ҳолда кўзга ташланиб (оқиш-пушти, оқиш-қизил, оқиш-буғдойранг), шахс соғлиғи ва ички туйғуларидан дарак беради. Ҳар қандай суҳбат пайтида киши турли эмоционал ҳолатга тушиб қизаради, оқаради ва ҳоказо. Шундан келиб чиқиб, физиогномика билан танишишни киши юз рангини солиштиришдан бошланг.

Юзнинг суяк тузилиши ва гўштдорлик

Шахс юзининг суяк тузилиши ва гўштдорлиги унинг характерини белгилашда катта аҳамият касб этади. Бу икки белгидан унинг хулқ-атвори ҳамда фиқрлаш доирасини англаш мумкин. Шу боис, юз шакли, рангини аниқлаб олгандан кейин, суяк тузилиши ва гўштдорлигига эътибор қаратишни маслаҳат берамиз.

Юзида суяк бўртиб чиққан шахс шошқалоқ, серҳаракатдир. Бундай юзли шахслар ҳам ўзига, ҳам бошқаларга жуда талабчан ва қатъий кишилардир. У билан дўстлашиш, мулоқотга киришиш жуда қийин. Мулоқотга киришганда эса уларга ишониш мумкин. Характерининг салбий хусусиятларидан бири ҳеч қандай танқидни кўтаролмаслигидан иборат. Ўзбилармонлик ва мақтанчоқлиги билан ажралиб турадилар.

Юзнинг гўштдорлиги

Гўштдор юз эгалари ўзининг юмшоқтабиатлиги билан одамларни жалб қилади. Улар киришимли, билимга чанқоқ, давраларда кишилар диққатини тортишни ёқтирадилар. Шу билан бирга, асл ҳолатларини табассум ёрдамида яширишга интилишади. Халқда тўладан келган, доимо табассумли кишиларни беғам, деб баҳолайдилар. Чунки, улар шахсий ҳаётларига бировлар аралашишини, кечинмаларини ошкор этишни исташмайди.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз ранги барчасини ошкор қилади…