10:31 / 30.05.2017
22 959

Қизларни оилага тайёрлаш

Қизларни оилага тайёрлаш
“Оила ҳаётининг адабийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллари қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз даркор”.
Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов


Балоғат ёшига қадам қўйган ҳар бир қиз бола ширин орзулари дарёсида оила деган кемани бошқаришни ният қилиши табиий ҳол ҳисобланади. Ана шу кичик, аммо улкан юкни тортувчи кемани бошқара олишига қанчалик тайёрлигига ўзини ишончи етадими ёки йўқми энг асосий масала ана шунда десак хато бўлмайди. Оилага тайёрлигига ўз ишончни баҳолашдан қийин иш бўлмаса керак деган саволга баъзи қизларимиз “Овқат тайёрлашни, пишириқларни пиширишни, кир ювиш, дазмол қилиш, уйларни тозалаш, меҳмон кутиш ва қолаверса, уйдагиларнинг қош-қовоғига қарашни билсам бўлди, уёғи бир гап бўлар”, деб ўйласалар адашадилар. Қиз бола аввалом бор оилага руҳан тайёр бўлса юқоридаги бека сифатидаги вазифаларни муваффақиятли амалга ошириши қийин кечмайди.

Миллий урф-одатларимизга кўра кўпгина ҳолларда қизларни оила қуришига уни қуршаб турган ижтимоий муҳитнинг таъсири катта бўлади. Куёв томонидан совичилар келишади, қариндошлар ўртага тушишади қарабсизки тўй бўлиб кетавермайди-ку. Миллий қадриятларимизга кўра қиз болани розилиги ҳам сўралади. Йигит билан қиз бола тўйдан олдин албатта, учраштирилади. Қиз бола куёвликка даъвогар йигит билан учрашганда диққат-эътиборини жамлаган ҳолда зимдан кузатиши лозим бўлади.

Кузатиши жараёнида ўз олдига қуйидаги саволларни қўйиши керак: Мен шу йигит билан қолган ҳаётимни бирга ўтказа оламанми? Унинг инжиқликларига чидайманми? Бемор бўлиб қолганида дардига шерик бўламанми? Шу йигитнинг кийимларини юваманми, деган саволарга “ҳа” деб жавоб бера олса йигитга турмушга чиқишга розилик бериши мумкин.

Турмуш қуришга розилик бергандан сўнг энг мураккаб жараён яъни ўзида руҳан оилавий хаётга ишончни шакллантириш бошланади. Мазкур жараённи амалга оширишга вақт қанчалик кам бўлишига қарамай аниқ режа асосида улгурса бўлади. Режага қуйидаги қисмларни киритиш мумкин:

Биринчи қисм – бўлажак турмуш ўртоғининг хулқ-атворини ўрганиш ва унга дастлабки мослашувни бошлаш. Йигитга қандай муомала ёқади? Нима ёқади ва нима ёқмайди?

Иккинчи қисм — куёвнинг оила аъзоларини умумий хусусиятлари ҳақида маълумотлар тўплаш ва улар билан қандай муносабатга киришига фикран ўзини тайёрлаш.

Учинчи қисм – янги оилага бориб мослашиши жараёни муваффақиятли амалга ошиши учун ўзи ўсиб улғайган оила аъзоларидан аста-секин узоқлашиш. Шуни таъкидлаш жоизки турмушга чиққан қизлар улғайган оилаларига нисбатан бегоналашишни ва узоқлашишни тан олмасалар янги оилаларига кўникиб, мослашиб кетишлари жуда қийин кечади.

Тўртинчи қисм — руҳий ниқобни тез вазиятга қараб ўзгартира олишни ўрганиш. Яъни ичидан зил кетиб турса ҳам ташқариси кулиб туришни ўрганиш. Сал нарсага аразлаш, аччиқланиш, жаҳл қилишдан сақланиш умуман руҳий ҳолатини истаса-истамаса жиловлай олиш саъатини эгаллаш.

Оила психологияси билан шуғуланувчи мутахассисларнинг таъкдлашларича, оила қуришга ўзида ишончни шакилантираётган қизлар юқоридаги режани ўз шароитларини ҳисобга олган ҳолда ёзма равишда амалга оширсалар ижобий натижага эришишлари онсон кечади.

Турмушга чиқаётган қиз бола аввалом бор иродасини тарбиялай олиши керак бўлади. Шуни унутмаслик керакки, ирода тарбия ва машқга муҳтож бўлади. Халқимиз тили билан айтадиган бўлсак, оилавий ҳаётда сув келса симириб, тош келса кемирилади. Оила сирини ташқарига чиқармаслик оила мустаҳкамлигининг сақлашга ҳаракат қилишда иродани ахамияти беқиёсдир десак хато бўлмайди.

Қиз бола турмуш қурганидан сўнг уни ижтимоий муҳитдаги мавқе тубдан ўзгариши асосида унга нисбатан бошқаларни ва ўзини ўзига бўлган муносати ўзгариши табиий ҳол. Мазкур ўзгаришга нисбатан ўзида ишончни шакллантира олга қиз бола янги оиласида қисқа муддатда ўз ўрнига эга бўла олади. Янги мавқега мослашиш албатта, тажриба билимларга асосланади. Шунинг учун қиз бола ўзидан олдин келинлик мавқеига эга бўлганларни ютуқлари ва камчиликларини тафаккурида ақлан таҳлил қилиб ўзи келин бўлгач амалга оширадиган хатти-ҳаракатларини тассавур эта олиши керак.

Оила қуришга ўзида ишончни шакллантиришига энг асосий туртки ролини ўйновчи омиллардан яна бири бу ўз-ўзига йўриқнома бериш яъни “Мен албатта, яхши бека бўла оламан”, “Мен оилани эплаб кета оламан”, “Мен турмуш ўртоғимни бахтли қила олман”, “Мен бахтли бўламан” деб келажакка фақат яхши ниятлар билан қараши ва келажакка ўзини ишонтира олиши учун юқоридаги ибораларни тез-тез такрорлаб туриши лозим.

Соғлом ва фаровон турмушни шакллантиришда оила бекасини ролини чуқур англаб етган қиз болагина руҳан оила қуришга тайёр бўлади. Шунинг учун турмуш қуришдан олдин бир нарсани ўйлаб кўринг. Эр бош бўлса аёл бўйин, шу бўйин бошни қаёққа бурса бош ўша ёққа қарайди. Агар бошни тўғри тутиб, керакли томонга йўналтира олган бўйини дуру гавҳарлар билан безашади. Демак бир оилани севимли бекаси, эпли келини бўлиш ўз қўлингизда экан, фаровон турмуш қура олишингизга аввалом бор ўзингизни ишонтиринг ва ишонинг. Шундагина сиз бахтингиз сари илк катта қадам ташлаган бўласиз.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қизларни оилага тайёрлаш